Ёз фаслининг иссиқ кунлари бошланиши билан аҳоли орасида ўткир юқумли ичак касалликлари тез-тез кузатилади. ЎЮИК ва диарея хасталикларини ичбуруғ, салмонеллез, эшерихиоз, кампилобактериоз, иерсиниоз ва ротавирус сингари инфекциялар қўзғайди. Уларни турли микроорганизмлар келтириб чиқади.

Ҳозирда дунёда церебрал фалажланган инсонлар сони 15 миллиондан ошиб кетди. Энг ачинарлиси шундаки, ҳар куни шундай хасталик билан 900 дан ошиқ гўдак дунёга келаётганидир. Бундай болалар айни дамда комплекс педагогик-тиббий-психологик коррекцион таъсирли ёндошувларга муҳтождирлар.

Ҳаётимиз тўкин, турмушимиз фаровон бўлгани сайин турли хонаки озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан хорижнинг тезпишар таомлари кундалик истеъмолимиздан ўрин олди. Тезпишарлиги, ҳуштаъмлиги, тўйимлилиги билан кўпчиликни, айниқса ёшларни, фарзандларимизни тобора ўзига жалб этаётган, ҳатто севимли таомларига айланиб бораётгани балки ёмон эмасдиру, аслида инсон саломатлиги учун қай даражада фойдали?

Мамлакатимизда ўсувчи қўзиқоринларнинг 20-25 туригина истеъмолга яроқли ҳисобланади. Қолганлари эса таркибида турли табиий заҳарли моддалар сақланганлиги сабабли зарарли саналади. Ўтмишда бундай замбуруғлар халқ орасида "Қурбақа салласи" деб ном олган ва улар истеъмол қилинмаган.

Дарҳақиқат, тўғри овқатланиш - саломатлик гарови. Шунинг учун бу масала инсон ҳаёти учун ғоят муҳим ва ҳамиша долзарбдир.

Тиббиёт тадқиқотлари натижасига кўра, овқатланишнинг ўн икки муҳим тамойили бор. Улар қуйидагилардан иборат: