- Курилди: 539
Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси "маҳаллабай" ишлашнинг самарали усулларини татбиқ этмоқда. "Бешкапа" маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижаси ўлароқ юзлаб фуқаролар бир неча километр олисдаги оила шифокорлик пунктига ёки туман кўп тармоқли марказий поликлиникасига бормасданоқ ўзларининг саломатлик кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлардан воқиф бўлдилар.
- Курилди: 390
Баҳриобод - Учқўрғон туманидаги энг олис қишлоқлардан бири. Шундай бўлсада ҳудудда бирорта тиббиёт муассасаси мавжуд эмас. Уч минг нафардан зиёд аҳоли вакиллари зарурият туғилса Шаҳрихончекдаги оила шифокорлик пунктига ёки туман марказий поликлиникасига қатнашга мажбур эди.