Наманган туманида ҳам янги оила шифокорлик пункти биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кайковус маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги оилавий шифокорлик пункти биносини таъмирлаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 800 миллион сўм маблағ сарф­ланди. Барча қулайликларга эга янги муассасанинг саломатлик посбонлари ҳудуддаги 1800 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатишади.

Тақдимот маросимида туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминовлар сўзга чиқишиб, маҳалла аҳли соғлиғини муҳофаза қилишда оила шифокорлик пунктининг аҳамияти беқиёслигини таъкидлашди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ахборот хизмати.