Уйчи туманидаги собиқ Ҳизробод ҚВП биноси ўрнида ҳам оилавий шифокорлик пункти ташкил этилди. "Музоҳир Маъмур Мансур меҳр" МЧЖ томонидан 1 миллиард 100 миллион сўм маблағ эвазига капитал таъмирланган мазкур бинода замонавий шарт-шароитлар яратилди. 14 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатувчи бирламчи тиббий-санитария ёрдами масканида тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳамда ижтимоий дорихона ҳам мавжуд. 8 турдаги биохимик, 20 турдаги клиник таҳлил амалга оширилиши мумкин. Акушер-гинеколог, стоматолог, тўртта оилавий шифокор, 4 ўринли кундузги шифохона эл хизматида.
Истиқлолнинг ўттиз йиллиги арафасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида вилояти ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминовлар қатнашди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Ахборот хизмати.