1.     Турли-хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилинг, унинг кўп қисмини хайвон маҳсулотлари эмас, ўсимлик маҳсулотлари ташкил этсин.

2.     Нон ҳамда бошқа ун маҳсулотларини, ёрма ва картошкани бир кунда бир неча марта истеъмол қилиш керак.

3.     Бир кунда бир неча марта (400 граммдан кам бўлмаган миқдорда) турли хил сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, айниқса улар сиз яшаётган худудда ўсган ва янги узилган бўлса жуда яхши.

4.     Тана вазнини тавсия этилаётган чегараларда ушлаш учун ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиш мақсадга мувофиқдир.

5.     Овқат билан қабул қилинаётган ёғ миқдорини назоратга олинг( у бир кеча кундуздаги калориянинг 30%идан ошмаслиги керак). Ҳайвон ёғини ўсимлик ёғи билан алмаштиринг.

6.     Ёғли гўшт ва гўшт маҳсулотларини дуккаклиларга, балиққа, парранда гўштига ёки ёғсиз гўштларга алмаштиринг.

7.     Таркибида ёғ миқдори кам бўлган сут, шунингдек, ёғи ва тузи кам бўлган сут маҳсулотлари (кефир, пишлоқ, йогурт, қатиқ, простокваша ва бошқа) фойдали.

8.     Таркибида қанд миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини танланг ва қандни кам миқдорда истеъмол қилинг. Ширинлик ва ширин ичимликларни истеъмол қилишни чегараланг.

9.     Тузни камроқ истеъмол қилинг. У йодланган бўлсин. Умумий миқдори кунига бир чой қошиқ 5 граммдан ош­масин.

10.   Агар сиз спиртли ичимлик ичсангиз, ундаги спиртнинг миқдори кунига 20 граммдан ошмаслиги керак.

11.   Таомлар тайёрланиши пайтида хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш даркор. Таомни микро-тўлқинли печда, духовкада, буғда ёки қайнатилиб пиширилиши, уларни тайёрлашда сарфланадиган ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтириш имконини яратади.

12.   Янги туғилган чақалоқларни дастлабки 6 ой давомида фақат кўкрак сути билан боқинг. Болани қўшимча овқат истеъмол қилишга аста-секинлик билан кўкрак сутидан ажратмаган ҳолда ўргатинг. Бола яхши ривожланиши учун 2 ёшгача кўкрак сути билан озиқланса тўла соғлом ўсади.

Юқоридагиларга амал қилсангиз, доимо саломатлигингиз мустаҳкамлигига эришасиз.

Улуғбек БОТИРОВ,

Республика Саломатик ва тиббий статистика

институти Наманган вилоят филиали директори.