У Тўрақўрғон тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг врач-педиатри Саидахон Саидовадир.

Набирам Отабекнинг аҳволи бирдан танглашиб қолди. Шошилинч тиббий ёрдам зарурати туғилди. Тезда Тўрақўрғонга етказдик. Педиатр аёл ҳушмуомалалик билан кутиб олиб, бир ойлик чақалоқни обдон текширди-да, ҳамшираларни ёнига чорлаб, зудлик билан муолажага киришди. Ҳарорати баландлигидан, оғриқдан чинқириб йиғлаётган Отабекда кўп ўтмай ижобий ўзгариш сезилди. У тинчланиб, кўзларини очди. Ана ўша дақиқада кўнглимизга хотиржамлик югурди. Раҳмат-ей, дўхтир, набирамизнинг жонига оро киритдингиз! - деб юбордик беихтиёр.

Истиқлол йилларида Президентимизнинг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида республикамиз соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги эзгу ишлар эътиборга моликдир. Шу боис ҳам Ўзбекистон дунёнинг 125 давлати орасида хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратиш ва оналикни муҳофаза қилиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Бу эътироф бежиз эмас, албатта.

Дарҳақиқат, шундай. Албатта, бунинг учун кузнинг икки ойи мобайнида анчагина ишлар амалга оширилди. Чунки, фермерлар билан аввалдан тузилган шартномалар ижроси икки томонлама таъминланиши учун режали фаолият юритилмоқда. Октябрь ойининг якунига кўра 300 тонна сабзавот маҳсулотлари тиббиёт муассасалари омборларига келтириб ғамланди. Бу топшириққа нисбатан 75 фоиздан зиёди, деганидир.

Бу йилги Истиқлол айёми Наманган шаҳрининг Нуробод даҳаси аҳолиси учун ғоят қувончли ва ғоят унутилмас воқеага айланди. Боиси, ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатувчи 11-оила поликлиникаси биноси жорий таъмирдан чиқарилиб, беҳад чиройли қиёфа касб этди.

дейди, суҳбатдошимиз - РШТЁИМ Наманган филиали нейрохирургия бўлими врачи Сайдулло Шарифбоев.

Биз жаҳон тиббиёти ривожида муҳим ўрин тутиб келаётган нейрохирурглар жамияти фаолияти билан қизиқиб, Сайдулло Шарифбоевга бир неча саволлар билан мурожаат этдик.