Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарларни қоплаш анча мукаммал тартибга солинган. Амалдаги Фуқаролик кодексининг 57-боби 2-параграфида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳажми ва ҳусусиятлари белгиланган. Фуқаро майиб қилинганда ёки унинг соғлигига бошқача шикаст етказилганда жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлар, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, санаторий-курортда даволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш харажатлари, агар жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши лозим.

Бугунги кунда дунё аҳлини жиддий ташвишга солаётган хасталиклардан бири - қандли диабетдир. Мамлакатимизда ҳам ушбу хасталикнинг олдини олиш ва самарали даволаш чоралари кўрилмоқда. Ҳар йили ноябрда 14 ноябрь - "Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни" муносабати билан алоҳида ойлик ўтказилаётгани эътиборга моликдир. Яқинда вилоят эндокринология диспансерида мазкур санага бағишлаб тадбир ташкилланди.

Маълумки, республикамизда жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" эълон қилинди. Шу муносабат билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида ҳудудий бўлинма, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида "Режали катталар хирургияси бўйича диагностика ва даволаш стандартлари" мавзусида илмий-амалий анжуман ташкилланди.

1 ДЕКАБРЬ - БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

ОИТС ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, уни вируслар келтириб чиқаради. Касалликнинг манбаи ОИВни юқтириб олган одам ҳисобланиб, вирус бемор одам организмида бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Вирусни юқтирган киши анча вақтгача ўзини соғломдек сезади. Шу тариқа касалликни бошқаларга ҳам юқишига сабабчи бўлади.