- Сизлар истиқлолли мамлакатнинг чин иқболли фарзандларисиз, - деди тантанани очар экан, бош врач Муяссар Эргашева. - Ўтган гал ким "Кунда­лик"ларни фақат "5" баҳога тўлдирса, яна совғалар билан сийлашимизни айтгандик. Мана бугун ўша фурсат келди.

Бош врач ўринбосари Солижон Холиқов аълочи болаларни бирин-кетин даврага таклиф қилди. Нодирбек, Машҳура, Ҳасан-Ҳусан, Ферузалар Ватан ҳақидаги шеърларни ёддан ўқиб беришди. Уларга "Қизиқарли математика" китоблари ва Фахрий ёрлиқлар тантанали равишда топширилди.

Энди 1-синфга борадиган болалар сафга тизилишди. Жажжи ўғил-қизларга спорт кийимлари ва "Кундалик"лар тарқатилди. Азизбек, Сарвиноз, Акмалжон, Нодирахон, Мумтозбегим, Адолат каби 10 нафар болаларга фақат "аъло" баҳога ўқиш накази берилди.

- Фарзандларимизга совғалар улашиб, уларга эзгу тилаклар билдирилгани учун катта раҳмат, - деди Маржонанинг отаси врач Акмалжон Тожибоев. - Бизнинг болаларимиз энг бахт­ли болалардир. Улар, албатта, ишончимизни оқлашади.Биз тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз.

Тадбир якунланар экан, ота-оналарнинг ҳам, ўғил-қизларнинг ҳам юзларида мамнунлик ифодаси жилваланарди. Ахир ҳаяжонли ва мароқли дамларнинг унутилмас хотирага айланишига нима етсин.

Ўз мухбиримиз.