Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида бу галги "Маҳорат дарслари"да РИА ва ГИАТМнинг катта илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Рустам Юсуфбоевнинг "Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда янги технологияларнинг қўллаш омиллари" мавзусидаги маърузаси қизиқиш билан тингланди.

Барчамизга маълумки, 2015 йилнинг 15 майида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида махсус чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Наманган шаҳридаги Санъат коллежида соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида тарғибот қилишга бағишланган "Саломатлик - фаровонлик" мавзуида тадбир ўтказилди. Унда РС ва ТСИ вилоят филиалининг социологик тадқиқотлар мониторинги бўлими врачи М. Алишерова ҳамда Ўзбекистон Валиологлар ассоциацияси аъзолари, "Royal Mushrum" ўқув маркази директор ўринбосари Н. Раҳматова, шифокор С. Хожиевалар мазмунли маърузалар ўқишди. Савол- жавоблар эса янада мароқли кечди.

Таркибига зиёлилар ва ижодкорлар вакиллари уюшган биринчи тарғибот гуруҳи ҳам Учқўрғон, Норин, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари пахтазорларида бўлиб, вилоятимизнинг юксак хирмонини яратишга баҳоли қудрат ҳисса қўшаётган пахтакору ҳашарчиларни  руҳлантирмоқда.

Ўлкамизда хирмон фасли-кузнинг биринчи ойи юксак уюшқоқлик вазиятида юксак муваффақиятлар билан якунланмоқда. Пахтазор белига этак тутган олийҳиммат ҳашарчилар билан гавжум. Тонг­дан оқшом қадар эгат ораланиб, чаноқларда сутдек кўпириб турган пахталар чечан қўлларнинг чаққон ҳаракати туфайли жадал йиғиб олиниб, қатор-қатор прицеп-тележкаларга пешма-пеш тўлдирилиб, қабул пунктларига жўнатилмоқда. Элу юрт бойлиги ёғин-сочинга қолдирилмай омборларга ғамланяпти. Мўъжаз-мўъжаз бунтлар кундан-кун "тоғланяпти". Бу эзгу юмушга ҳисса қўшганларнинг эса кўнгиллари чоғланяпти. Улар сафида кўпсонли тиббиётчилар ҳам бор, албатта.