- Курилди: 619
Истиқлолнинг йигирма беш йиллиги арафасида бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам навбатдаги "Патронаж ойлиги" ғоят уюшқоқлик билан ўтказилди. Шифокору ҳамширалар аҳоли яшаш жойларида кенг кўламли соғломлаштириш тадбирларини олиб боришди.
- Курилди: 1151
Республикамизда Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар фонди ЮНИСЕФ ҳамкорлигида "Аёллар ва болалар фаровонлигини яхшилаш ва барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш учун Бутунжаҳон кўкрак сути билан озиқлантириш" ҳафталиклари ўтказиб келинмоқда.
- Курилди: 675
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрами олдидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ногиронлар, кексалар, аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими ташаббуси билан ташкилланган тадбир Чуст туманидаги 25 нафар кам таъминланган оила фарзандларини, уларнинг ота-оналарини бениҳоя шод этди.
- Курилди: 572
Янада афзаллиги арзонлигию, камёб эмаслигида.
Бир вақтлар, яъни Шўролар даврида мамлакатдаги маҳсулотлар минг уринилмасин ҳорижники олдида сифати пастлиги сезилиб қолаверар, одамлар ҳам шунинг учун импорт товарларни жудаям ёқтиришар, нархи қимматлигига қарамай, сарфда пулни аяшмасди. Бора-бора бу ҳол ҳаётга ўзининг салбий таъсирини ўтказиб улгурди. Катталарнику қўя турайлик, ҳатто болалар ҳам "Хўрозқанд"ниям хорижники бўлишини истаб қолишди. Тўғри, ўша пайтларда саноат, айниқса маҳаллий саноат қолоқликка тушган, ишлаб чиқариш технологиялари эскирган эди. Айниқса мустабит тузум даврида Ўзбекистонга аграр, яъни қишлоқ хўжалиги республикаси сифатида қаралиб, унинг комплекс ривожланишига йўл қўйилмади. Қачонки, мустақилликка эришилгач, бундай салбий ҳолатга барҳам берилди. Саноат мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринга чиқарилди. Соҳанинг ичидаги соҳаларигача теппа-тенг тараққиётини таъминловчи муҳим Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Беқиёс ислоҳотлар амалга оширилди. Айни дамда ҳам бу борада фаол ишлар олиб борилмоқда. Саноатни маҳаллийлаштиришдек истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларнинг изчил бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самаралари йилдан-йилга яққолроқ кўринмоқда. Чунончи, Президентимиз томонидан 1993 йилда "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармоннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида вужудга келган ушбу тузилма фармацевтик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш масаласи билан жиддий шуғулланиб, халқни маҳаллий хом ашё асосида тайёрланган дори-дармонлар билан таъминлаш борасида дадил қадамлар ташламоқда.
- Курилди: 444
Сайдулло ШАРИФБОЕВ,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази
Наманган вилоят филиали врачи.
Дадам Абдулло Шарифбоевнинг қон босимлари кескин кўтарилиши умрларига зомин бўлишини ҳеч кутмаган эдик. Бирдан ҳушларини йўқотдилару, шу ётганларича юмилган кўзларини қайта очолмадилар. Врачлар зудлик билан тўғри ташхис қўйишга ожизлик қилишди, муолажаларига кечикишди, чамаси. Кейин билсак, мия инсульти 51 ёшли инсонни ҳаётдан эрта олиб кетибди. Ўшанда онам ва биз фарзандлар ўкиниб-ўкиниб армонли кўз ёшларини тўккан эдик. Ана кечаги кунги тиббиётнинг аҳволи.