Вилоятимизда Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида "Мамлакатимиздаги ОАВ вакилларининг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш" лойиҳаси доирасида семинарлар ташкилланди.

Вилоят минтақавий ногиронлар реаблитацияси маркази жамоаси ўз зиммасидаги эзгу вазифаларни сидқидилдан адо этиб келмоқда. 50 ўринли янги бинода даволаш ишларини юксак талаблар даражасида олиб бориш учун барча қулайликлар муҳайё. Меҳридарё тиббиёт ходимлари ногиронларнинг фаол ҳаётга қайтишларига имкон яратиш учун астойдил интилишмоқда.

- дейди суҳбатдошимиз, вилоят онкология диспансери врачи Асилбек Носиров.

"Қандай қилиб бунга эришилади?" - деган савол туғилади ўз-ўзидан. Қуйида шу ҳақда фикр юритилади.

- Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, саратон касалликлари йилдан-йилга кўпаймоқда, шу хасталик оқибатидаги ўлим ҳолатлари ҳам. Ана шунинг учун ўсма касалликларининг олдини олиш тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Уни келтириб чиқарувчи бир қатор омиллар мавжуд.

Кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди, -дейди суҳбатдошимиз ВССБ бошлиғи ўринбосари Мухторжон Жўрабоев.

Қиш эшик қоқмоқда. Эрта-индин совуқ кучайиши табиий ҳол, албатта. Халқимизнинг "Қиш ғамини ёзда е" деган нақлиям ана шу масъулиятли, машаққатли мавсумга барвақт тараддудланишга ундайди. Аслида, бу ишга давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилишини яхши биламиз. Аниқ режали ишларнинг натижаси эса айни маҳалда якуний сарҳисоб қилинмоқда. Шунинг учун биз мулоқотимиз мавзусини худди шу масалага қаратдик.

18 НОЯБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

РАМЗЛАРНИНГ БИРИ

Ҳамиша мағрур ҳилпираб, бизларни олға даъват қилиб, руҳлантириб турувчи байроғимиздир.

Рамзлар ҳаётда муҳим ўрин тутади. Уларга боқиб, ёки уларда ифодаланган маъно-моҳиятни уқиб ўзимиз учун, юртимиз, келажак авлод учун долзарб аҳамиятли туйғуларни туямиз. Рамз­лар бизларга ким эканлигимизнию, ким бўлмоқчилигимизни англатиб туриши билан янада қадрли. Чунончи, гербимиз тасвирида Ўзбекистон яққол мужассам. Мадҳиямизни Ватанимизнинг сўздаги тўлақонли чизгиси, деб аташга ҳақлимиз. Байроғимизнинг туси ранго-ранглиги, унга туширилган ярим ойю юлдузлар - қалб туйғуларимизни жўш урдирадиган, теранлаштирадиган тимсол ифодалардир. Яна алоҳида жиҳатлари гербимиз кўз ўнгимизда жонланса, дилимизга жо мадҳиямиз тилимизда янграса, байроғимиз юксакларда ва қўлларимизда ҳилпирайди. Чунки у оддий мато эмас, энг қимматли, энг муқаддас тимсол сифатида бизларнинг руҳимизга руҳ қўшади. Уни асраб-авайлашимиз Ватанни асраб-авайлашга тенг, уни ардоқлашимиз - Ватанни ардоқлаш билан баробар. Байроқ ўзи нима? - деган саволга "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"да қуйидаги тушунча берилган: "Ёғоч ёки метал дастага сим ёки чилвирга бир неча рангли, давлат, ташкилот, уюшма, ҳарбий қисм ва шу кабиларга қарашлиликни ифодаловчи герб, эмб­лема ва бошқа рамзий белгилар, безаклар тасвири туширилган муайян ўлчамдаги мато; алам, ялов туғ".