Вилоят кардиология марказида бу галги "Маҳорат дарси"да жароҳатсиз жарроҳлик амалиётлари ғоят муваффақиятли ўтказилди.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази рентгенэндоваскуляр бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миржамол Зуфаровнинг вилоят кардиология марказига ташрифи ҳамюрт шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам муҳим ва унутилмас воқеага айланди. Негаки, ҳозиргача пойтахт Тошкентда уддаланиб келган жарроҳлик амалиётлари Наманганда ўқув ва уқув кўргазмаси сифатида амалга оширилди. Албатта, бундан аввал устоз вилоятдаги юзга яқин касбдошларни назарий билимга эга қилганди. Яъни "Юрак туғма ва орттирилган нуқсонларда эндоваскуляр хирургик муолажалар" мавзусида "Маҳорат дарси"ни берган эди. Шунинг учун устозу шогирдлар жароҳлик амалиёти чоғида бир-бирларини жуда яхши тушунишди.

Қирқ бир йилдан сўнг яна бир дастурхон атрофида жамулжам бўлган шифокорларнинг шодлигидан "Шодиёна" бетакрор файзга тўлди.

"Талабалик-олтин даврим" дейилишида чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассам. Орзуларнинг оғушида республиканинг турли вилоятларидан олий ўқув юрт бағрига талпинган минглаб ёшлар орасида билимдонлигини чинакамига яққол намоён эта олган ўғил- қизларни олтин давр насиб этади. Олти йиллик сабоқ олиш чоғида худди бир оила фарзандларидек аҳил-иноқлик, дўсту қадрдонлик ҳислари эзгу фазилатга айланади. Ана шу унутилмас талабалик чоғлари уларнинг қалбларини бир умрга узилмас ришталар билан боғлайди. Меҳр туйғуларидан яраладиган соғинч эса мудом дийдорга чорлайверади. Йиллар ўтган сайин, талабалик дамлари ортда қолган сайин кучайса кучаядики, асло пасаймайди. Буни биз Наманган шаҳрининг "Шодиёна" мажмуасидаги ғоят ҳаяжонли дақиқаларда янада теран англаб етдик.

БУ БЕМОР БОЛАЛАР УЧУН КАТТА ҒАМХЎРЛИКДИР.

Наманган шаҳрининг "Янгиобод" маҳалласида жойлашган болалар сиҳатгоҳининг ташкилланганига етмиш йил бўлди-ю, лекин истиқлолгина бу ердаги шароитлар, қулайликлар даволанишу сабоқ беришни давр талаблари даражасига кўтариш имконини яратмоқда. Чунки кейинги йилларда ҳам кўзни, ҳам кўнгилни яйратадиган ўзгаришлар амалга ошириб келинмоқда.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тантанасида Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидай: "Ўзбекистонимиз иқтисодиёти, жаҳон миқёсида ҳали бери давом этаётган инқирозга қарамасдан, истиқлол йилларида 5,5 каррадан зиёд ўсгани, аҳолимизнинг реал даромадлари жон бошига 9 марта кўпайгани, одамларимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75 ёшга етгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, албатта". Бу истиқлолли юртдаги истиқболли ислоҳотларнинг самараси эмасми?! Худди шундай.

Барча таълим муассасаларида "Мустақиллик дарси" шу мавзу доирасида пухта тайёргарлик билан юқори савияда ўтказилди.

Истиқлолимизнинг йигирма тўрт йиллик байрами "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори остида кутиб олиниши ва ўзига хос маъно-моҳият мужассам бўлди. Сабаби, юртимиз учун шу қисқа вақт асрларга тенг ўзгаришлар рўёби даврига айланди. Йилдан-йилга юксалишнинг янги поғоналарини халқимиз мардонавор забт этмоқда. Энг муҳими, ҳур юртимиз дунё аҳлининг ҳайрату ҳавасини уйғотмоқда. Эътибору эътирофига сазоворланяпти. БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ташкилланган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган "Бутунжаҳон бахт индекси"да Ўзбекистонимиз 158 та мамлакат орасида 44-ўринни эгаллади. МДҲ мамлакатлари ичида эса 1-ўринга муносиблик насиб этди. Бунинг замирида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий-маърифий тараққиётнинг юқори кўрсаткичлари туради, албатта.