Янада афзаллиги арзонлигию, камёб эмаслигида.

Бир вақтлар, яъни Шўролар даврида мамлакатдаги маҳсулотлар минг уринилмасин ҳорижники олдида сифати пастлиги сезилиб қолаверар, одамлар ҳам шунинг учун импорт товарларни жудаям ёқтиришар, нархи қимматлигига қарамай, сарфда пулни аяшмасди. Бора-бора бу ҳол ҳаётга ўзининг салбий таъсирини ўтказиб улгурди. Катталарнику қўя турайлик, ҳатто болалар ҳам "Хўрозқанд"ниям хорижники бўлишини истаб қолишди. Тўғри, ўша пайтларда саноат, айниқса маҳаллий саноат қолоқликка тушган, ишлаб чиқариш технологиялари эскирган эди. Айниқса мустабит тузум даврида Ўзбекистонга аграр, яъни қишлоқ хўжалиги республикаси сифатида қаралиб, унинг комплекс ривожланишига йўл қўйилмади. Қачонки, мустақилликка эришилгач, бундай салбий ҳолатга барҳам берилди. Саноат мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринга чиқарилди. Соҳанинг ичидаги соҳаларигача теппа-тенг тараққиётини таъминловчи муҳим Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Беқиёс ислоҳотлар амалга оширилди. Айни дамда ҳам бу борада фаол ишлар олиб борилмоқда. Саноатни маҳаллийлаштиришдек истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларнинг изчил бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самаралари йилдан-йилга яққолроқ кўринмоқда. Чунончи, Президентимиз томонидан 1993 йилда "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармоннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида вужудга келган ушбу тузилма фармацевтик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш масаласи билан жиддий шуғулланиб,   хал­қ­ни маҳаллий хом ашё асосида тайёрланган дори-дармонлар билан таъминлаш борасида дадил қадамлар ташламоқда.

Сайдулло ШАРИФБОЕВ,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

Наманган вилоят филиали врачи.

Дадам Абдулло Шарифбоевнинг қон босимлари кескин кўтарилиши умрларига зомин бўлишини ҳеч кутмаган эдик. Бирдан ҳушларини йўқотдилару, шу ётганларича юмилган кўзларини қайта очолмадилар. Врачлар зудлик билан тўғри ташхис қў­йишга ожизлик қилишди, муолажаларига кечикишди, чамаси. Кейин билсак, мия инсульти 51 ёшли инсонни ҳаётдан эрта олиб кетибди. Ўшанда онам ва биз фарзандлар ўкиниб-ўкиниб армонли кўз ёшларини тўккан эдик. Ана кечаги кунги тиббиётнинг аҳволи.

Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига яқинлаштирмоқда. Ҳозирданоқ юртимиздаги байрам шукуҳи кўнгилларимизни фахру ғурур туйғуларига тўлдириб юбормоқда. Негаки, ўтказилаётган тадбирлар тантанавор тус олиб, эришилган ютуқлардан туюлаётган завқу-шавқ туфайли янада юксак марраларни эгаллаш иштиёқи тобора кучаймоқда.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати ҳамда вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси наманганлик журналистлар учун энг улуғ, энг азиз айём олдидан медиатур ташкиллашни анъанага айлантирди. Дастлабки сафар чоғида қадимий Ахсикент ёдгорликлари ястаниб ётган муқаддас гўша билан танишилган эди. Кечаги шанба куни эса вилоят оммавий ахборот воситаларининг вакиллари Поп туманидаги Чодак қишлоғига саёҳат қилдилар.

ТИББИЁТНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ - ХАЛҚИМИЗНИНГ СОҒЛОМ ҲАЁТИ

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази соғлиқни сақлаш тизимида ўз ўрнига эга. Унинг хизматидан фойдаланувчилар вилоятнинг қай гўшасидан келишаётган бўлишига қарамай, аҳил жамоанинг юқори малакали муолажаларидан катта наф кўришаётганини қайта-қайта изҳор этишяпти, миннатдорчилик билдиришяпти. Икки даврда, яъни тобелик ва мустақиллик йилларида яшаётган ёши улуғлар эса Совет тузуми давридаги даволаш билан Истиқлол ислоҳотлари туфайли эришилган шароиту имкониятларни бир-бирига таққослашиб, "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик" деган савол эътирофни зўр мамнуният ҳисларига тўлиб-тошган ҳолда хаёлларидан ўтказишаётгани табиий ҳол. Биз шу боис тиббиётдаги ислоҳотларнинг мўъжизавий натижалари ҳақида мухтасар ҳикоя қилаётирмиз.