- Курилди: 529
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси,
100 дан зиёд илмий-оммабоп мақолалар ва 4 та услубий
қўлланма муаллифи Содиқжон Абдуллаев ана шундай инсон
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази консультатив-диагностика бўлими уролог врачи Содиқжон Абдуллаевнинг хонасига ҳушида бор-йўқ кекса беморни етаклаб икки киши кириб келди. Дўхтир унинг рангиданоқ анча азоб чекканини дарров пайқади.
- Қани тортинмай айтингчи, отахонни нималар безовта қиляпти? - деди мулойимлик билан.
- Аҳволлари оғир, икки-уч кундан буён яхшироқ ёзилолмаяптилар, - деди ёнидаги ўғли, - бошлари айланиб, қайт қилдилар, тош-пош тиқилиб қолмадимикин?
- Бу кексаларнинг касаллиги, қовуқда пешоб тутилган, илмий тилда аденома деймиз,- тушунтира кетди врач. - Ҳозироқ УЗИга туширамиз, қон таҳлилини ўтказамиз. Озгина чидаб турсалар бас, тезда дарддан қутултирамиз.
- Курилди: 535
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
- Курилди: 450
Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Инсон азиз - хотира муқаддас" мавзусида тадбир ўтказилди. Дастлаб эл соғлигини муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшган марҳум тиббиёт ходимлари ёдга олинди. Шундан сўнг бўлимда кўп йиллар ишлаб ҳозирда кексалик гаштини сураётган тиббиёт ходимлари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.
- Курилди: 532
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида Тошкент ва Намангандан келган бир гуруҳ шифокор-мутахассислар иштирокида ташкилланган "Маҳорат дарслари"да Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Туманда онкологик хизматни янада яхшилаш, беморларга касалликни аниқлашдан тортиб даволашда нималарга эътибор бериш ва бошқа масалалари қамраб олинди.
- Курилди: 569
Вилоятимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" учун белгиланган улуғвор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида изчил иш олиб бориляпти. Айниқса соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эътиборга моликдир. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" акциясининг ўтказилганлиги ҳам бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш сари қўйилган муҳим қадам бўлди.