Атмосферада озон қатламининг сийраклашуви қуёш радиациясини ерга келаётган оқимини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида биосфера ҳолати ва инсон саломатлиги ҳамда иқлим ўзгаришига жуда катта таъсир кўрсатади.

Наманган - вилоятнинг бош шаҳри. Бу ерда қарийб ярим миллион аҳоли яшайди. Уларнинг соғлигини сақлашдек ғоят муҳим ва ғоят шарафли вазифа оқ халатли тиббиётчилар зиммасида. Шаҳарда 3 та катталар, 1 та болалар шифохонаси, туғруқ комплекси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 13 та оилавий поликлиника, силга қарши кураш, жисмоний тарбия диспансерлари, давлат санитария-эпидемиология назорат маркази иш олиб бормоқда. Бугун мамнуният билан таъкидлаш мумкинки, кўп сонли даволаш-профилактика муассасалари фаолиятида истиқлол даври ислоҳотлари шарофати билан беқиёс ўзгаришлар яққол намоёндир.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси йил сайин ривожланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида бирламчи тиббиёт муассасалари- қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникаларга энг сўнгги русумдаги янги технологияларни мужассамлаштирган асбоб-ускуналар "Саломатлик 1", "Саломатлик-2" лойиҳалари доирасида тақдим этилганлиги муҳим аҳамият касб этди.

Чуст тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида анча эскириб қолган бинода аҳолига хизмат кўрсатиларди. Инвестиция дастурига биноан 2016 йил бошидан қайта таъмирлаш бошлаб юборилди. Яна икки қаватли бино замонавий лойиҳа асосида, жаҳон андозаларига мос равишда қуриб битказилди. Бўлим учун барча қулайликлар яратилди. "Равнақ" масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари бу ишларни қисқа фурсатда ғоят сифатли уддалашди.

Тақдимот маросимида туман ҳокими А. Абдулходиев, меҳнат фахрийси И. Яҳёев, Чуст ТТБ бошлиғи О. Қосимов, бўлим мудири Ж. Бойматов, бўлим катта ҳамшираси М. Ҳакимовалар сўзга чиқишиб, туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун янада кенг имкониятлар яратилганини таъкидлашди.

Тадбир сўнггида илғор қурувчилар ва тиббиёт ходимларига туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Р. МАМАДАЛИЕВ.

2016 йил 26 сентябрь куни Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази» мажлислар залида 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг мажлиси якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.