Инсонпарварлик устувор тамойилга айланган мамлакатимизда ногиронлар ҳам ҳар жиҳатдан ғамхўрлик оғушида яшайдилар. Уларнинг ўксик кўнгилларига малҳам бўладиган шароиту имкониятлар, имтиёзу эҳтиромлар муҳайё. Энг муҳими, ногиронларга доимий эътибор истиқлол йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ижтимоий муҳофазанинг давлат дастурларига мувофиқ изчил таъминланиши эса ҳар бир меҳрга муҳтож ногиронга аъло кайфияту, ширин орзу умидлар бағишлаши табиий албатта. Вилоят минтақавий ногиронлар реаблитацияси марказининг бу борадаги ўрни ва хизмати беқиёс. Муассаса жамоаси ўз зиммасидаги эзгу вазифаларни сидқи­дилдан адо этиб келмоқда. Марказ эллик ўринли янги бинога эга. Даволаш ишларининг даражаси ҳам тобора юксалиб бормоқда. Меҳридарё тиббиёт ходимлари ногиронларнинг фаол ҳаётга қайтишларига астойдил кўмаклашишяпти.

Мингбулоқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида аҳолининг барча қатламлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт муассасаси Мингбулоқ ва Наманган туманлари аҳолиси билан ғоят гавжум бўлди.

Ҳеч кимга сир эмас, спорт саломатликни мустаҳкамлаш билан бирга, ҳар қайси мамлакат, ҳар қайси давлатни оламга машҳур қиладиган беқиёс воситадир. Халқаро майдонларда спортчиларимиз эришаётган ютуқлар қалбларимизда ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади, она Ватанимизга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтиради.

Ислом КАРИМОВ

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" ўйингоҳида ана шу шиор остида йирик спорт мусобақаси ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг ходимлари икки кун мобайнида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Мен - Истиқлол фарзандиман. Бошқача айтганда, Ўзбекистон мустақилликка эришгач туғилганман. Ҳурриятдан аввалги кечаги кун ҳақида китоблардан ўқиб, кўпни кўрган, кўпни билган ёши улуғ инсонларнинг хотираларини тинглаб, тасаввурга эга бўлганман. Истиқлол даври эса бизнинг давримиз, бизнинг беқиёс бахтимиз. Бу боради ҳар қанча тўлиб-тошиб гапирсак ҳам оз. Ҳаётий хақиқат шундаки, ҳур замоннинг фарзанди сифатида миллион-миллион тенгдошларим қатори толеим чинакамига кулди, бундан буён ҳам иқбол эшиклари бизлар учун ҳамиша очиқ. Менинг орзуим хал­қимга керакли шифокор мутахассис бўлиб етишиш. Шу боис, Косонсой тиббиёт коллежига ўқишга кирганман. Фармацевт ассис­­тенти гуруҳининг 2-босқич талабасиман.

Мустақиллик шукуҳи кезиб юрган шундай қутлуғ кунларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими томонидан "Даволаш тўғри ташхисдан бошланади" шиори остида ижтимоий-тиббий акция ташкилланди.