Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Президентимиз раҳнамолигида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтариб келинмоқда. Мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза этишга қаратилган муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар қабул қилинди. Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ этиш асосида она ва бола соғ­лиғини асраш бўйича дунё эътироф этаётган миллий модель яратилди. Бу олижаноб мақсад йўлида қилинган улкан бунёдкорлик ишлари болаларимизнинг соғлом туғилиши, улғайиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояни янада кучайтиришга қаратилган ислоҳотларда кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда одам савдоси давр муаммосига айланиб қолмоқда. Унинг олдини олиш, билиб-билмай жабр кўрганларнинг саломатлигини тиклашга ғамхўрлик кўрсатиш муҳим вазифалар қаторига киритилмоқда. Шунинг учун ҳам мазкур масалага бир қатор идора ва ташкилотлар мутасаддиларининг эътибори тобора кучайтирилмоқда. Чунончи, вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бош­қармаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир ҳам ана шундан далолат беради.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014 - 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида" ги ПҚ-2221-сонли қарори жойларда изчил амалга ошириб келинмоқда.

Гиёҳвандлик инсонни ақлдан оздиради, ўзига ўзи чоҳ қазийди. Ҳаётини фожеага айлантиради. Оғир ва уқубатли азобларга дучорлайди.

- Кўрик-танловнинг ҳакамлар ҳайъати берган баҳо-балларнинг навбатдаги энг юқорисини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиали гинекология бўлими ҳамшираси Муаззам Йўлдошева тўплади. У учинчи ўринга муносиб топилди.