дейди суҳбатдошимиз ВССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари

Абдулходи ИМИНОВ.

- Абдулходи Муҳиддинович, биламизки, мустақилликка эришилгандан буён мамлакатимизда кенг қамровли тиббий ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Бунинг самараси эса, халқимиз орасида касалланишнинг кама­йиб боришида, тиббиёт муассасаларида даволанаётганларнинг саломатликларини тиклаш муддати тобора қисқаришида кўринаётгани кўз ўнгимиздаги ҳаётий ҳақиқатдир. Одамларнинг ўртача умр кўриши сезиларли узайганлигини статистик маълумотлар ҳам тасдиқлаб турибди. Саъй-ҳаракатларнинг натижаларидан фақат қувониш ва шундай юртда яшаётганимиздан фахрланишимиз керак, албатта.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар учун керакли турли-туман таомлар тайёрлаб бериш ҳам улар соғайишини таъминловчи омиллардан бири ҳисобланади. Бунга нафақат ёзу кузда, балки қишу баҳорда ҳам талаб бир хил. Шундай экан деҳқон фермерлар учун хирмон фасли бўлган кузнинг долзарб вазифаларидан бири ҳар бир муассасада етарли сабзавот ва полиз экинлари заҳирасига эга бўлишдир. Хўжалик мудирлари, ошхона мутасаддилари билан бамаслаҳат, келишган  ҳолда сабзи, пиёз, картошка, карам ва бошқа иссиқ овқат масаллиғларини вақтида жамғариш, уларнинг сифатли сақланишига эришишга ҳаракат қилишлари лозим. Бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси диетологи томонидан зарур тавсия, топшириқлар муассасаларга етказилган. Амалда эса бир талай ишлар бажарилиб ҳам қўйилди.

Солижон МЎМИНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Инсон ўзининг меҳнати билан иқтисодий таъминотини тўкислайди, жамият тараққиётига ҳисса қўшади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида "Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоятимизда жорий йил 1 ноябрдан 30 ноябргача ўтказиладиган “Обуна ойлиги”ни тизимда уюшқоқлик билан ташкиллаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов олиб борди.

Мамлакатимизда аҳоли бахту саодати йўлидаги эзгу ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Буни тиббиёт соҳасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам тасдиқлайди. "Соғ­лом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган улуғвор вазифалар изчил амалга оширилаётганлиги эътиборга моликдир. Юртдошларимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида йил бошидан бери беш марта тиббий-ижтимоий тадбирлар ўтказилди. Куни кеча эса "Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция муваффақиятли якунланди.