- Курилди: 443
Ўшанда ҳозирги юксак талабларга жавоб берадиган чуқур билим ва малака эгаси бўла олади, - дейди НамДУ инглиз тили ўқитувчиси Дилноза СУЛТОНОВА.
Тиббиёт чегара билмайдиган тармоқлардан бири. Унинг кўҳна тарихи, яқин ўтмишдаги тараққиёти ва ҳозирги юксак ютуқлари қат-қат китоблар бағрига жо. Тиб илмига оид илмий тадқиқотлар жаҳоннинг турли тилларида битилган. Улардан бохабар бўлиш учун фақат рус тилини билишгина кифоя қилмайди. Бу айни замонда шифокорларнинг ҳам тил ўрганишга астойил ҳаракат қилиши зарурат эканлигини англатади. Бизнинг бу галги мулоқотимиз мавзуи миллатлараро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш жаҳон тиббиётининг энг янги ютуқларидан баҳраманд бўлиш ҳамда бошқа халқларга ҳам нафи тегиши мумкин бўлган тажрибаларни уларга етказиш масаласига бағишланади.
- Курилди: 430
(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда).
"Самарқанд сайқали руйи замин аст" деган гап ер юзининг энг гўзал шаҳарларидан эканлигининг таъкиди ва тасдиғидир. Истиқлол йилларидаги улкан бунёдкорлик ишлари бу фикрни тўғри эканлигини исботлаб тургандек гўё. Энг муҳими, қурилиш-таъмирлаш жараёнида Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфаси ва тарихий жозибасини сақлашга катта эътибор берилибди. Сабаби, камина ҳам икки йил муқаддам шаҳарда саёҳату зиёратда бўлиб бугун кўрганларимдаги беқиёс ўзгаришлардан қувондим. Шаҳарнинг кириш йўлида жойлашган муҳаддислар султони Имом-ал-Бухорий мажмуасидаги янгиланиш, ўзгаришларни ўзиёқ ҳайрат ва ҳаяжонимизни оширди.
- Курилди: 534
"Темур тузуклари"ни ўқиб...
Шарқ халқлари дунё тамаддунига ўзларининг бой маънавий мерослари билан ҳисса қўшганликларига бизгача етиб келган қат-қат китоблар шоҳидлик бериб турибди. Бу борада буюк бобомиз Амир Темур ҳам тарихда ўчмас из қолдирган буюк сиймолардан бири саналади. Улкан бунёдкор, йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган улуғ шахс авлодлар кўнглида ҳамиша фахру ғурур уйғотади. Биргина "тузук"ларининг ўзиёқ оламга машҳурлигига тўрт асрдан зиёд вақт ўтди десак хато эмас. "Темур тузуклари"ни яхши билган ҳамда мазкур асарни форс тилига таржима қилган (XVII асрда) Мир Абу Толиб ал - Ҳусайний ат- Турбатийнинг гувоҳлик беришича, асарнинг асли эски ўзбек (туркий) тилда ёзилган ва унинг асл нусхасини таржимон Туркиянинг Ямандаги ноиби Жаъфар пошонинг кутубхонасида учратган. Сўнг форсчага ўгирган. 1637 йили Ҳиротга қайтишда Ҳиндистон ҳукмдори бобурийзода Шоҳ Жаҳонга туҳфа қилган.
- Курилди: 728
Олам ва одам эгизлиги чуқур ҳаётий заминга эга. У ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқа кўз ўнгимизда намоёнланаверади. Агар теран нигоҳимизни солсак, ақлимизни мушоҳадага пешласак, кўнглимизни чароғонлаган туйғуларни қадрлашга ўргансак, олам ичра олиймақомлик толеига шукроналик туямиз. Юракларимизда борлиқдаги барча яратиқлар учун Тангрига мингдан-минг саловатлар изҳорлашга мойиллик уйғонади. Ақл ва кўнгил соҳиблари сифатида табиатдан наинки танимизга, балки руҳимизга, ички дунёмизга ўзгача мароқ, ўзгача завқ, ўзгача шуур олишга мушаррафланамиз. Беихтиёр қувончлардан яйраб-яшнаймиз. Худди мана шундай татимли айёмлар ҳар фаслдаям бору, кўкламдагисига етмайди. Бу - баҳор билан эш, баҳор билан ҳамнафас, баҳор билан ҳамқадам, баҳор билан ҳусндош палла - Наврўздир! Бу - номига яраша - Янги кундир! Бу - Шарқона тақвимга кўра - Йилбошидир! Шундан байрамларнинг энг қадрлиси, шундан байрамларнинг энг халқонаси, шундан анъаналаримизнинг энг дурдонаси ҳисобланади.
- Курилди: 499
Кўҳна юртнинг кўҳна тарихи унинг соҳиби бўлган халқнинг ўзига хос қадриятларига ҳам тўла тааллуқли. Турмуш тарзи сифатида ҳаётдан ўрин оладиган одатлар йиллардан йилларга такрор-такрор ўтиб, анъана тусига киради. Қадр топган халқона байрамларга чинакамига файз киритади. Одамни оламга, оламни одамга узвий боғлаб турувчи боқий ришталарга айланадиган худди Наврўздек.