Вақтнинг бетин олға югуриши бугунни кечага айлантиради, кечани биздан тобора узоқлаштиради, бора-бора ўтмишни қадимлайверади. Шунга қарамай, кўҳна мозий биздан қанча йироқламасин, унинг макон манзарасию, халқининг ҳаёт тасвирини китобий битиклар ўз бағрида асрлардан асрларга қайтараверади. Вақт уни ўчиришга, унуттиришга асло қодир эмас. Боиси, серсалоҳият инсонлар бунга асло-асло йўл бермайдилар. Худди Исҳоқхон тўра Ибратдек.

 

Биринчи Президентимиз портрети олдидаги ўйлар

 

Ассалом, бобожон! Гап кўп кўнглимда. Ҳамон ёдимдасиз юрган йўлимда. Қилган ишларингиз ўнгу сўлимда. Эъзозу эҳтиром эркин элимда. Фахр уйғотади ҳар вақт дилимда.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг амалиёт синовида энг юқори балл  тўплашга эришган тиббиёт ҳамширалари ва фельдшерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Истиқлол даври фарзанди бўлганим учун бундай эмин-эркин замонларга етиб келиш осон кечмаганлигини бобо-момоларимиздан эшитиб, газета-журналлару китоблардан ўқиб билганман. Айни маҳалда эл-юрт ғамини чекиб, унинг бугуни ва эртаси ташвишида умргузаронлик қилган зотлар мустақил мамлакатда эъзозу эҳтиром топишини кўриб, ўзимга сабоқ ҳам чиқармоқдаман. Ахир ўтган асрнинг қатағони қурбонларига қисматдош ҳамюртимиз Исҳоқхон тўра Жунайдулло ўғли Ибратнинг шуҳрати тикланмоқда. Анча йиллар бурун "халқ душмани" деган шаънини булғовчи туҳматтамға бутунлай олиб ташланганига қарамай, фақат истиқлол туфайлигина ёзганлари қайта-қайта чоп этилиб, уни суювчи ва ардоқловчи ватандошлари орасида кенг ёйилди, асарлари эътирофу таҳсинларга сазоворланди. Бугун қалбимда тўрақўрғонлигимдан, Ибратга таваллуд тупроқдошлигимдан фахр туйғуларим беадад. Боиси, бобомиз қадри шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юксак эътиборлари билан бениҳоя баландламоқда. Бу ҳар бир наманганлик, қолаверса, бутун ўзбекистонлик кўз ўнгида намоён бўлмоқда.

Элимиз улкан шодиёна тараддудида. Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига яқинлаштирмоқда. Шу боис байрамолди тайёргарлиги тадбирлари авжга чиқмоқда. Истиқлолни шарафлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар доираси кенгайиб бормоқда.