Мактабимизда бугун етарли билим олишимиз учун барча шароитлар муҳайё. Биз аъло ўқиш билан ғамхўрликларга муносиб жавоб беришга интиляпмиз. Келгусида, албатта, мустақил юртимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Мактабимизнинг жонкуяр директори Каромат Далимжонова ҳамда устозларимиз Дилфуза Ортиқова ва Раҳима Жўраеваларнинг саъй-ҳаракатлари билан ташкил қилинаётган турли маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбирларда фаол қатнашяпмиз. Айни маҳалда тиббий маданиятимизни тобора ошириб боряпмиз.

Шунингдек, "Спорт - саломатлик элчиси", "Биз - гиёҳвандликка қаршимиз", "Соғлигинг - бойлигинг", "Тозалик - саломатлик гарови", "Шахсий гигиена", "Соғлом овқатланиш қоидалари" мавзуидаги қизиқарли тадбирларда иштирок этиб ўзимиз учун энг зарур маълумотларга эга бўлмоқдамиз.

Ҳилола МАДАМИНЖОНОВА,

Мингбулоқ туманидаги

13-мактаб ўқувчиси.