- Курилди: 751
Мустақиллик айёми арафасида вилоятимиз маркази минг-минглаб меҳмонларни ўз бағрига олди. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида анъанавий "Гул байрами" бўлиб ўтди. Унда барча соҳа вакиллари қатори саломатлик посбонлари ҳам баҳоли қудрат иштирок этдилар. Ташкил этган гул кўргазмалари мазмундорлиги, бадиий чиқишлар даражаси юксаклиги ҳамда байрамни файзли ва кўтаринки руҳда ўтказилишига қўшган беқиёс ҳиссаси учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси биринчи ўринга, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси эса иккинчи ўринга сазавор бўлди.
- Курилди: 902
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним" шиори остида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ёшлар анжумани ҳамда "Ишбилармон талаба-2015" стипендияси кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
- Курилди: 716
Бешкападаги вилоят болалар ревматология сиҳатгоҳида келажагимиз ворисларининг саломатлигини тиклаш билан бирга уларнинг маънавиятини юксалтиришга алоҳида урғу берилмоқда. Яқинда "Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним, Ўзбекистоним" шиори остида маънавий-маърифий кеча ташкилланди.
- Курилди: 628
"Наманган-S" меҳмонҳонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа регионал бюроси билан ҳамкорликда "Сил касалликларига чалинган беморларни даволашда ҳамширалар фаолиятини такомиллаштириш" мавзусида уч кунлик семинар тренинг ўтказилди. Унда вилоятимиздаги силга қарши курашга ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
- Курилди: 781
Чуст тумани тиббиёт бирлашмасида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш натижадорлигини таъминлаш учун бирламчи тизим имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда шаҳар ҳудудий шифохонасида ўтказилган анжуман ҳам ана шу долзарб вазифага бағишланди.