Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул. Бунинг учун оилада тиббий маданиятни юксалтиришга эришиш зарур. Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган филиали томонидан Тўрақўрғон туманида ўтказилган тиббий тарғибот ҳафталиги давомида бу ҳақда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Вилоят стоматология поликлиникаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятига доир кўргазмали семинар ташкилланди. Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси С. Мўминов очди ва олиб борди.

Вилоят суд тиббий-экспертиза бюросида устоз ва мураббийларга ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган. Бюро эксперти Мирзаазим Рўзиевнинг 60 ёшлик қутлуғ айёми муносабати билан ўтказилган тантана ҳам ғоят ҳаяжонли ва мароқли кечди.

Бунга қатъий амал қилишни тўла таъминлаш учун Наманган вилоят кардиология марказида ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбирга вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари, кадрлар бўлими бошлиқлари ва архивистлари таклиф этилдилар. Ўқув-семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов қисқача кириш сўзи билан очди.

Буни саломатлик посбонлари Норин туманидаги ўқув-машқида яққол намойиш этишди.

"Шодлик" марказий ўйингоҳига кутилмаганда кўп сонли жароҳатланганлар келтирилдилар. Оммавий ши­каст­ланганларнинг барчаси тиббий муолажага муҳтож эдилар. Уларнинг нажоткорлари эса шу ерда ҳозиру нозир бўлишди ўша заҳотиёқ. Оқ халатли халоскорлар, яъни биринчи тиббий ёрдам отряди шахсий таркиби ва шошилинч тиббий бригада дала шароитидаги фаолиятини бажаришга киришди.

   Топ рейтинг www.uz