Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон, унинг манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Боиси, унинг замирида ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, миллатимизнинг янада соғ­лом бўлишидек эзгу мақсад мужассам. Айтиш лозимки, истиқлол йилларида юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини тубдан юксалтириш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони билан "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг 1999-2005 йилларга мўлжалланган Давлат дастури" қабул қилиниши соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг янада чуқурлашувига, шифокор меҳнатининг қадр топишига олиб келди.

Мустақиллик айёми арафасида вилоятимиз маркази минг-минглаб меҳмонларни ўз бағрига олди. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида анъанавий "Гул байрами" бўлиб ўтди. Унда барча соҳа вакиллари қатори саломатлик посбонлари ҳам баҳоли қудрат иштирок этдилар. Ташкил этган гул кўргазмалари мазмундорлиги, бадиий чиқишлар даражаси юксаклиги ҳамда байрамни файзли ва кўтаринки руҳда ўтказилишига қўшган беқиёс ҳиссаси учун вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармаси биринчи ўринга, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси эса иккинчи ўринга сазавор бўлди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним" шиори остида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ёшлар анжумани ҳамда "Ишбилармон талаба-2015" стипендияси кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Бешкападаги вилоят болалар ревматология сиҳатгоҳида келажагимиз ворисларининг саломатлигини тиклаш билан бирга уларнинг маънавиятини юксалтиришга алоҳида урғу берилмоқда. Яқинда "Бетакроримсан, ягонасан, она-Ватаним, Ўзбекистоним" шиори остида маънавий-маърифий кеча ташкилланди.

"Наманган-S" меҳмонҳонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа регионал бюроси билан ҳамкорликда "Сил касалликларига чалинган беморларни даволашда ҳамширалар фаолиятини такомиллаштириш" мавзусида уч кунлик семинар тренинг ўтказилди. Унда вилоятимиздаги силга қарши курашга ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди.