27 июнь - Матбуот ва оммавий   ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда соҳада ишлаётган журналист, матбаа ходимлари, меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Маросимда вилоят ҳокими Х.Бозоров барча ижодкорларни касб байрами билан муборакбод этди. Вилоятда амалга оширалаётган кенг кўламли ишларнинг энг муҳимларини тилга олди. Бунда соҳа вакилларининг ўрни ҳақида тўхталди. Мамлакатимизда изчил давом эттирилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир фуқаро онгига етказишда оммавий ахборот воситаларининг  ходимларидан талаб этиладиган масъулият борасида тўхталди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг фармойишига кўра соҳада меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Санъаткорларнинг чиқишлари тантанага ўзгача файз киритди.