Вилоят онкология диспансерида ҳам Мустақиллик куни муносабати билан "Ким эдигу ким бўлдик" деган эзгу ғояни ўзида мужассамлаштирган кеча уюштирилди. Диспансер бош врачи Муяссархон Эргашева тантанали маросимни очар экан, барчани қутлуғ шодиёна билан муборакбод этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов очди ва олиб борди.

Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул. Бунинг учун оилада тиббий маданиятни юксалтиришга эришиш зарур. Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган филиали томонидан Тўрақўрғон туманида ўтказилган тиббий тарғибот ҳафталиги давомида бу ҳақда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Вилоят стоматология поликлиникаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятига доир кўргазмали семинар ташкилланди. Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси С. Мўминов очди ва олиб борди.

Вилоят суд тиббий-экспертиза бюросида устоз ва мураббийларга ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган. Бюро эксперти Мирзаазим Рўзиевнинг 60 ёшлик қутлуғ айёми муносабати билан ўтказилган тантана ҳам ғоят ҳаяжонли ва мароқли кечди.