Филиал бўлим мудирлари Ирода Мусаева, Муҳаббат Дадабоева, Иброҳимжон Акрамовлар таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлган суҳбат ва учрашувларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш омиллари юзасидан маърузалар билан чиқдилар.
Тумандаги 38,42,45-умумтаълим мактабларида, Тўрақўрғон қишлоқ хўжалиги коллежида, Куймазор, Қўрғонча ва "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинларида кечган аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тозалик, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия, тиббий саводхонликка оид мулоқотлар кўпчиликда бой таассурот қолдирди. Тадбирларга ўқувчи ёшлар ва аҳоли вакилларидан бир ярим минг нафарга яқини қамраб олинди. Тарғибот ишлари давом этмоқда.