Дастлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Ф. Раҳимқулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва унинг ижросига тўхталди. Жумладан, "Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва унга киритилган хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш, улар йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадидаги айрим ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини атрофлича изоҳлаб, шарҳлаб берди. Шу ўринда у келгусида амалдаги тиббий фаолиятни лицензиялаш ва назорат қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳам тушинтириб ўтди. Нотиқ айрим хусусий тиббиёт муассасаларида учраётган муаммо ва камчиликлар тўғрисида сўзлаб, уларни бартараф этиш бўйича зарурий кўрсатма ва тавсияларини билдирди.
Шунингдек, семинарда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази эпидемиологи Х. Бадалов "ОИТС профилактикаси" тўғрисида маъруза қилди. Шундан сўнг нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 20 дан ортиқ тиббий савдо-сотиқ билан шуғулланувчи таъминотчи компанияларнинг тақдимот маросими ва кўргазмали ярмаркалари ташкил қилинди. "Eхsрrеss Media", "Arpоbiokimyo", "Dentium", "Garant Mebel", "Madad" ва бошқа пойтахт компаниялари вакилларининг вилоятимизга ташрифи қулай шартномалар тузиш имконини ҳам берди.
Анжуман ғоят қизиқарли таассуротларга бой кечди. Яратилаётган имкониятларга жавобан хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишдаги саъй ҳаракатларига мувофиқ, албатта хусусий тиббиёт муассасалари ходимлари ҳам аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий маданияти даражасини юксалтиришда виждонан ҳалол ва фаол хизмат қилишиб юрт равнақи учун муносиб ҳисса қўшишади деган умиддамиз.
Манзура ЭРГАШЕВА.