- Мен 1981 йилдан буён ҳамкасбим билан бирга ишлаб келяпман, - дейди Шавкат Тўхтаев сўзга чиқиб. - Мирзаазим Мелиевич ўз ишига пухта, масъулиятли мутахассис. Шунинг учун узоқ йиллар бенуқсон фаолият юритиб, жамоамизда катта ҳурмат эътибор топди.

- Янги иш бошлаган пайтларимда Мирзаазим акадан билмаганларимни сўраб, фойдали маслаҳатларини олиб, жамоада муносиб ўрнимга эга бўлганман, - дея устозга миннатдорчилик изҳорлади бюро бошлиғи Маҳаммадин Эргашев. - Ёшларга меҳрибону ғамхўр бўлганликлари учун у кишининг атрофидан шогирдлар аримайди. Устозга даврамизнинг тўрида соғу саломат ўтириш узоқ йиллар насиб этаверсин!

Шундан сўнг маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари тантанали топширилди. Табриклар табрикларга уланди. Бюро эксперти Аҳмаджон Баратов, катта фельдшер Муҳтарам Зокирова, касаба уюшма қўмитаси раиси Зафаржон Шарофиддинов, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳаббат Зокирова, вилоят патанатомия бюроси врачи Аъзамжон Назаровлар эзгу тилаклар билдиришди.