- Курилди: 472
Наманган Давлат университети мажлислар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб - қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, республика Бош прокуратураси ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалаларига бағишланган семинар - тренинг ташкилланди.
- Курилди: 391
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси катта мажлислар залида тизимда хизмат қилаётган ёшлар вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган йигит-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Бугунги кунда ўттиз ёшгача бўлган ўн минг нафардан зиёд кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари, шифокорлар эл саломатлигини мустаҳкамлаш учун камарбасталик қилишмоқда.
- Курилди: 402
Айни кунларда вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар ишини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Даволаш-профилактика муассасалари фолиятини интеграциялаш борасидаги ишлар фикримиз далилидир.
- Курилди: 448
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Ҳаётимиз осуда, хотиржам ва ҳаловатли кечиши учун аввало танимиз соғ бўлиши зарур. Соғлом инсонгина жамиятнинг ҳамиша фаол аъзосига айланади, ўзи ва юрти учун катта наф келтиради. Шу жиҳатдан қараганда, аҳолини турли касалликлардан муҳофаза қилиш, каттами-кичикми, ҳар бир кишининг саломатлигини доимий сақлашни таъминлаш учун тиббий ғамхўрликни тобора кучайтириш долзарб масаладир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2857-сонли қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида, фаол бажариш учун вилоятимизда аниқ мақсадли ҳамда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
- Курилди: 502
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида янгича ёндашувларни амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб этади
Шу йил 24 май куни Президентимизнинг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5052-сонли фармони эълон қилинди.