Қон босим 220/120 мм дан юқори бўлса;

Чап қоринчадаги ўткир етишмовчилик, барқарор бўлмаган стенокардия аниқланса;

Қон босимни туширувчи омихталаштирилган дори-дармонлар қўлланишига қарамай қон босимининг юқори даражада турғун сақланиб қолиши;

- Ҳомиладорлик;

- Пешобда оқсил мавжудлигини кўрсатувчи лаборатория таҳлилининг ижобий натижаси.

- Пешобда глюкоза мавжудлигини кўрсатувчи лаборатория таҳлилининг ижобий натижаси (ташхис қўйилмаган ёки назорат қилиб бўлмайдиган диабетда).

Хафақон ҳомиладорлик даврида ўта хавфли ҳисобланади. Шунинг учун улар врачга тез-тез ўлчатиб туришлари лозим. Айни маҳалда пешобда оқсил бор-йўқлигини аниқлаш учун мунтазам равишда анализ топшириб туришлари ҳамда оёқларда шишлар пайдо бўлишини кузатиб боришлари зарур. Мана шу уч белги борлиги яъни хафақон касаллиги, пешобда оқсил ва оёқларда шишларнинг мавжудлиги преэкламсиянинг ривожланиши мумкинлигини кўрсатади. Бу эса ўз нав­батида талваса ва ўлим ҳолатини юзага келтириши мумкин. Ана шундай ҳолларда ҳомиладор мутаҳассислар томонидан кузатилиши, зудлик билан шифохонага йўлланиши талаб этилади.

Даволашни дорисиз бошлаш зарур.Номедикаментоз даволаш: - ортиқча вазнни камайтириш; гиперлипедемияларни тузатиш яъни овқатнинг умумий каллориясини пасайтириш, оддий углеводлар ҳамда ҳайвонлар ёғини истеъмол қилишни чеклаш; истеъмол қилинадиган ош тузининг кунлик миқдорини оширмаслик; алкоголь ичимлик истеъмол қилмаслик; чекишни тўхтатиш; жисмоний фаолликни ошириш кабилардан иборат.

Таркиби калийга бойроқ (тозаланмаган картошка, қуритилган ўрик), магнийга бойроқ (ер­ёнғоқ, кўкат) истеъмол қилиниши мақсадга мувофиқ. Руҳий-эмоционал стресслардан эҳтиёт бўлиш лозим. Муолажа қон босим даражаси ва хавфли омиллар таҳлилига мувофиқ ҳолда олиб борилиши керак. Даволашни узоқ вақт давомида ҳар куни олиб бориш зарур. Агар хафақон касаллигини даволаш натижалари қониқарсиз бўлса, ке­йинчалик дорилар комбинациясини қўллаш керак бўлади. Даволаниш жараёнини доимий назоратга олиш муҳим. Беморлар қуйидаги гуруҳ дориларидан фойдаланиши зарур:

1. Диуретиклар.

2. Бета-адреноблокаторлар (БАБ).

3. Кальций антагонистлари, (АК).

4. Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари (ААФИ).

5. АТI - ангиотензин рецепторлари блокатори (АРБ).

6. Альфа-адрено рецепторлари блокатори.

Хафақон хафа қилмасин десангиз юқоридагиларга қатъий амал қилинг.

Тоҳиржон АБДУЛЛАЕВ,

Наманган шаҳар 1-шифохонаси

терапия бўлими мудири.