Зиёвиддин МАНСУР

(Ривоят)

Доно халқим азалдан чечан,

Ҳар бир нақли албатта ҳикмат.

- Аёлнинг қирқ жони бор, - деган

Нақлида ҳам бор катта ҳикмат.

Китоб ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси тизимида ҳам муҳим тадбирлар ўтказилмоқда. Вилоятимиз шаҳар ва туманлари, ҳатто энг чекка ҳудудларидаги қишлоқлар, маҳаллалар ва ўқув даргоҳларида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари бебаҳо хазинамиз бўлмиш китобдан ёшларнинг баҳрамандлик даражасини оширишга қаратилган.

Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига

Ўзбек халқининг буюк шоири, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий (1441 - 1501) ғоят бой ва серқирра илмий-назарий меросга эга. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ўз даврининг муаммолари, фалсафий қарашлари ўзининг тўлиқ ифодасини топган. Улуғ шоир ҳам барча мутафаккирлар каби "Инсон қандай бўлиши керак?", "Яшашнинг маъноси нима?" - деган саволларга жавоб излаган. Назмда ҳам, насрда ҳам тенгсиз асарлар ярата олган. Уларда темурийлар даврининг долзарб фалсафаси ўз аксини топган.

ЁХУД АДОЛАТЛИ ШАҲЗОДА

Тўрақўрғон туманидаги Ахси қишлоғи қадимий Ахси шаҳри ўрнида барпо бўлган. Бу ерда яшовчи аҳолининг кекса авлод вакиллари ўтирган давраларга кирсангиз, ўз-ўзидан шу гўшага темурий ҳукмдор Умаршайх мирзонинг Фарғона вилоятининг пойтахти мақомини бериб, унинг довруғини узоқ-узоқларга таратгани-ю, ўғли Заҳириддин Муҳаммад - Бобурнинг беғубор ва бетакрор болалик дамларини бағрига жо қилган қатор-қатор ривояту-ҳикоятларни тинглашдек мароқли лаҳзаларга ошно бўласиз. Ривоятларни ўйлаб тўқилганини яхши биламиз. Шундайлигига қарамай, уларда ҳам ҳақиқат парчалари "яшаши"ни адабиётшунослар ҳам, мозийшунослар ҳам таъкидлашади. Бироқ, тарихий ҳикоятларда эса тўқимадан кўра кўпроқ ҳаётийлик устувор. Буни инкор қилиш ҳақиқатга зид тасаввур уйғотишга уринишдан бошқа нарса эмас. Агар биз шу нуқтаи назардан қарасак, ахсиликлардан эшитган "Ур, Бобур" ҳикоямиз буюк аждодимизнинг болалиги ҳақидаги тасаввурларимизни янада бойитишига хизмат қилиши билан нечоғлик қимматли оғзаки асар эканини осонгина идрок этамиз.

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда).

Луғат олти тилли: арабча, форсча, ҳиндча, турк­ча, сартча (ўзбекча) ва русча тартибланган. Шу боис, фойдаланувчилар ўртасида "Олти тилли луғат" номи ила оммаллашди. Ҳатто, қизиқувчиларнинг кўплигидан китоб қўлёзма нусхада кўчирилиб, мутолаа қилувчилар кундан-кун кўпа­йиб бораверган. Бунга бизнингча, тилшуноснинг русча ёзув тизимини билмайдиганларга ҳам қўл келиши учун рус ва Европа сўзларигача араб ёзувида берганлиги туфайли эришилган. Асар 53 саҳифадан иборат. 1000дан зиёд сўз жамланган. Икки қисмга бўлинган. Биринчи қисм алифбо тартибида тузилган. Ҳар ҳарфга алоҳида-алоҳида бобчалар бағишланган. Феълларнинг ноаниқ ва келаси замон шаклларининг аввал форсча, ке­йин арабча, туркча, сартча (ўзбекча), ҳиндча ва русча таржималари келтирилади. Қулайлиги кундалик турмушда, жонли сўзлашувда кўп ишлатиладиган сўзлар танлаб олинган. Одамлар тушунмайдиган архаик сўзлар йўқ ҳисоби.