Асли касби шифокорлик бўлган бу йигитнинг шоирликка ҳеч даъвоси йўқ. Лекин кўнглидан кечган туйғуларини, ҳис-ҳаяжонларини назмга солмасдан туролмайди ҳам. Гоҳ-гоҳ у "Шифокор ва ҳаёт" газетаси мухлисларига шеърларини илиниб қолади. Биз ўзидек самимий, ўзидек ёқимли сатрларидаги сермаъноликни қадрлаб, уларни ўқувчиларга етказишга муяссарланамиз. Ахир шеър ёзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди қанчалик ҳавас қилса ҳам, қанчалик уринса ҳам агар унда Аллоҳ берган бебаҳо неъмат-иқтидору истеъдод бўлмаса. Назиржонда эса аввало шукроналик бисёр:

Ўтган асрнинг 70-йиллари бошида мактабнинг биринчи синфига бордик. Пастқам ва тор иморатлар, катта ва қўпол ёғоч парталар... Аниқ эсимда, қўлларимиз, уст-бошимизга сиёҳ тегдириб олиб, онамиздан дакки эшитган кунлар кўп бўлган. Чунки сиёҳдондаги бинафшаранг суюқликни кўтариб юрардик ва "11 перо" билан дарс­ларни ёзиб олардик, шунда беихтиёр афт-ангоримиз, кийимларимиз сиёҳга "бурканарди". Мактабларда спорт заллари орзу эди, холос. Ке­йинроқ, ўнинчи синфда ўқиётган пайтимизда рус тили хонаси "лингафон кабинет" сифатида жиҳозланарди-ю, аммо ундан камдан-кам фойдаланиларди. Энг ачинарлиси, эрта баҳорда дарслар бир четга йиғиштириб қўйиларди-да, чигит униб чиқиши билан далага "отланиб", ғўза яганалашга мажбурланардик. Кузда эса қарийб уч ой умримиз пахта пайкалларида ўтарди. Билим олиш зарурлиги ҳақида ҳеч ким қайғурмасди.

Сайдулло ШАРИФБОЕВ,

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

Наманган вилоят филиали врачи.

Дадам Абдулло Шарифбоевнинг қон босимлари кескин кўтарилиши умрларига зомин бўлишини ҳеч кутмаган эдик. Бирдан ҳушларини йўқотдилару, шу ётганларича юмилган кўзларини қайта очолмадилар. Врачлар зудлик билан тўғри ташхис қў­йишга ожизлик қилишди, муолажаларига кечикишди, чамаси. Кейин билсак, мия инсульти 51 ёшли инсонни ҳаётдан эрта олиб кетибди. Ўшанда онам ва биз фарзандлар ўкиниб-ўкиниб армонли кўз ёшларини тўккан эдик. Ана кечаги кунги тиббиётнинг аҳволи.