Бахтиёр Роббиддинович ИСОҚОВ - 1958 йилда Янгиқўрғон туман Поромон қишлоғида таваллуд топган. 1980 йилда ТошДУ (ЎзМУ)нинг тарих факультетини тамомлаган. 1986 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 270 дан зиёд илмий, илмий-услубий ҳамда 630 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалари эълон қилинган. Унинг "Этнография амалиёти", "Бунёдкор ғоялар", "Ўз уйингни, ўз юртингни ўзинг асра!", "Жамият тараққиётининг асоси", "Зиёлилик масъулияти", "Тараққиётнинг қудратли қаноти", "Анъаналарни абадиятга айлантирган айём", "Бош қомусимиз - ор-номусимиз", "Наврўз - мустақиллик берган неъмат", "Сарбаланд сиймоларнинг соҳир сабоқлари", "Башариятнинг боқий байрами", "Маънавият - тараққиёт мезони", "Мус­тақиллик - муаззам масъулият", "Тараққиётнинг табаррук тимсоллари", "Ҳурриятнинг ҳуқуқий ҳимоячиси" сингари 15 дан зиёд китоблари, ўқув ва услубий қўлланмалари, рисолалари чоп этилган.

ёхуд 30 йиллик назмий жавоҳир

Туркий назм ва ўзбек мумтоз сўз санъатининг нодир намуналари мутолаасига болаликдан ошноланган Исоқхон тўра умр бўйи адабиётнинг туйғуларга йўғрилган кичик жанрида қалам тебратиб, ўзига хос бадиий мерос қолдиришга интилди. Гарчи, мукаммал девон тартиблашга муваффақ бўлмаган бўлса-да, унинг назмий жавоҳирлари жамланмасини шартли равишда девон деб аташга арзийди. Шу боис, Ибратнинг меросини теран тадқиқ этган Улуғбек Долимов "30 йиллик наз­мий ижодининг мажмуи бўлмиш "Девони Иб­рат"ни яратди" деганида нақадар ҳақ эди.

Конституциямиз Қабул Қилинганлигининг 25 йиллиги олдидан

Давлат, жамият ва инсон муносабатлари ҳаётимиз барқарорлигини, бугунимиз ва эртамизнинг нурафшонлигини кафолатловчи энг муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир давлат ўзининг ҳуқуқий-сиё­сий ҳужжати - ўз Конституциясига эга бўлиши шарт. Бу ҳаётий ҳақиқатни инкор этиш таназзулга олиб боради. Аксинча, ўз вақтида қабул қилинган тўкис бош қонун тараққиётга тўла йўл очади. Биз ҳур Ўзбекистонимизда чорак асрдан буён шуни чуқур ҳис этиб, яққол кўриб яшаяпмиз. Шоир Зиёвиддин Мансур:

Асосий қонуним!

Эй, пурмазмуним!

Эй, эл-юрт шаъни нақш этилган китоб!

Сен - менинг ҳуқуқий дорилфунуним,

Сен - бахтим уфқида балққан офтоб!

    Вақтнинг бетин олға югуриши бугунни кечага айлантиради, кечани биздан тобора узоқлаштиради, бора-бора ўтмишни қадимлайверади. Шунга қарамай, кўҳна мозий биздан қанча йироқламасин, унинг макон манзарасию, халқининг ҳаёт тасвирини китобий битиклар ўз бағрида асрлардан асрларга қайтараверади. Вақт уни ўчиришга, унуттиришга асло қодир эмас. Боиси, серсалоҳият инсонлар бунга асло-асло йўл бермайдилар. Худди Исҳоқхон тўра Ибратдек.

 

Биринчи Президентимиз портрети олдидаги ўйлар

 

Ассалом, бобожон! Гап кўп кўнглимда. Ҳамон ёдимдасиз юрган йўлимда. Қилган ишларингиз ўнгу сўлимда. Эъзозу эҳтиром эркин элимда. Фахр уйғотади ҳар вақт дилимда.