Йиғилишда Республика Соғ­лиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи М.Ф.Содиқов қатнашди ва наманганлик тиббиётчилар олдида турган ғоят муҳим вазифалар хусусида гапириб, зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар берди.

Бошқарма Маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби Абдулла Ғозиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-451-сонли Қарорининг ижроси бў­йича даволаш-профилактика муассасалари жамоалари ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларини янада фаоллаштириш масаласига йиғилганлар эътиборини қаратди.

Щайъат йиғилиши якунида бошқарма бошлиғи, Ўзбе­кис­тон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов долзарб масалалар юзасидан якуний нутқ сўзлади.