- Мазкур масалага ҳозирда кечаю-кундуз диққат-эътибор қаратилмоқда, - дейди ВССБ мутахассиси О. Жўраев. - Вилоят Ички ишлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан тиббиёт муассасаларига "Ёнғин хавфсизлигида фаол иштирок этайлик", "Ёнғинни ўчиришдан кўра унинг олдини олиш осон" мавзуидаги плакатлар тарқатилди. Хавфсизлик тарғиботи бурчаклари ташкил қилинган. Биноларнинг олд қисмига тадбирни акс эттирувчи паннолар илинди.

Даволаш-профилактика муассасаларида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун навбатчиликлар йўлга қўйилган.

Дарҳақиқат, тиббиёт муассасаларида бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари, хавфсизлик қалқонлари, енглик ва дастаклар шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, ёнғин хавф­сизлигини таъминлаш бўйича ходимлар ва беморлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга барча масъул. Шундай экан, бу муҳим тадбир доирасида келгуси йил 10 январига қадар режадаги барча чоралар изчил амалга оширилаверади.

Манзура ЭРГАШЕВА.