У Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг масъул котиби Абдусаттор Тўйчибоевдир.

Бу йигитни аввалдан яхши биламан. Педагог оиласи фарзанди. Отаси Йўлдошали Тўйчибоев 32-мактабда узоқ йиллар кимё фанидан болаларга сабоқ берганлар. Ҳозирда фарзанду набиралар даврасида орзу-умидлари ушалганига минг бора қувониб, шукронага тўла дуолар қилиш толеига муяссарлар. Абдусатторнинг камолотидан беҳад фахру ғурур туюшлари эса табиий. Ахир ҳам ота, ҳам устозлик мақомида туриб сабоқ берганлар, тарбиялаганлар. Бутун умрини мактабга бағишлаган Йўлдошали ота тенги саксоннинг сарҳадида турган авлод учун таълим қанчалик муҳим бўлса, тарбия ундан кам турмаган. Билим бериб тарбиялаш ёки тарбиялаб билим бериш ҳамиша уйғунлик касб этганди-да. Шунданми ўғли Абдусаттор умумтаълим маскани сабоғини "Олтин медаль" билан якунлаган бўлса, одоб бобидаям ҳамманинг ҳавасини уйғотаётганидан фарзанди келажагидан кўнгли тўқ эди.

Янги йил кечаси айёми эди. Бахтиёр аканинг қўл телефони жиринглади. Экранда "Ўғлим" ёзуви кўринди. У шошилиб уланиш тугмасини босди.

дея олам-олам қувонч туяди бекободлик шифокор Муҳаббат Мирзаева.

Ўтган йилнинг бошларида Тўрақўрғон туманидаги Бекобод маҳалласи фуқаролар йиғинида Исломжон ака ва Муҳаббат опаларга ҳарбий қисм командирининг "Ташаккурнома"си маҳалладошлар олдида ўқиб эшиттирилиб, уларга тантанали топширилди. Фарзандлари Иномжон жанговар тайёргарлик аълочиси сифатида эътироф этилиб, шундай ўғлонни вояга етказишгани учун уларга катта миннатдорчилик изҳорланди. Бугина эмас, худди шундай ҳурмат-эҳтиром байрам арафасида вилоят театрида ташкилланиб, у ерда ўзларига ўхшаган ота-оналар сафида ўтиришганидан ёқимли мақтовлар эшитишганидан беҳад қувонишганди. "Фахримизсан, фарзандим!" деган фикр-ўй хаёлларидан кечиб, кўксилари тоғдек юксалганди. Бугун ҳам шундай. Негаки, 2015 йилда янада қувончли дамлардан кўнгиллари ғоят яйради. Ўзларини истиқлолли юртнинг чин иқболли фуқаролари эканликларини юрак-юракдан чуқур ҳис этишди-да.

Навбатдан ташқари сессияда иштирок этиб, Муҳтарам Президентимизнинг нутқларини тинглар эканман, давлатимиз раҳбарининг Наманган аҳлига чексиз меҳрларини, ғамхўрликларини бутун вужудим билан ҳис этдим. Шу билан бирга юрт равнақига дахлдорлик масъулиятини қалбимда туйдим.

Поп туманидаги Яккатут ҚВП жамоаси 2015 йилни ғоят муваффақиятли якунлади. Бошқарма тизимида "Йилнинг энг яхши қишлоқ врачлик пункти" дея эътироф этилди.