Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг Маънавият ва маърифат Кенгаши 2015 йил учун белгилаган тадбирларининг изчил бажарилиши деярли таъминланди. Лекин бу соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳали анчагина. Соҳага мутасаддилар масъулиятини тобора ошириш доимий долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Вилоят тиббий диагностика маркази анжуманлар залида ўтказилган семинарда худди шу масалага эътибор қаратилди.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонуни қабул қилинди.

Малоҳат ҚирҒизбоева,

Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи ўринбосари.

Она ва бола эгиз тандек бир-бирига боғлиқ. Соғлом аёлгина соғлом фарзандларни дунёга келтира олади. Шунинг учун ҳам истиқлолли юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсати даражасида устувор вазифага айланган. Бу юмуш биз тиббиётчиларнинг ҳамишалик диққат марказимизда туради.

"Биз озод ва обод Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги кенг нишонланадиган 2016 йилга катта мақсад ва режалар билан қадам қўйдик. Янги тарихимизнинг энг ёрқин саҳифасини ташкил этадиган ана шу буюк санага ҳар томонлама муносиб ва салмоқли ҳисса қўшиш Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун улкан шарафдир..." Президентимиз бу сўзларни мамлакатимизни 2015 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузалари чоғида бежиз алоҳида таъкидламадилар. Ахир биз чорак аср давомида беқиёс ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айландик. Ватанимиз тараққиётида ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир оиланинг, ҳар бир маҳалланинг, ҳар бир меҳнат жамоасининг - ҳамма-ҳамманинг ўзига хос улуши бор ва айни маҳалда ҳам шу мақсад ҳар биримизда устувор бўлиб қолиши ғоят муҳим.

Бизнинг миллий ғоямиз - юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги. Шу уч юксак тушунчанинг мазмун-мо­ҳия­тини теран англаб етган киши жамият олдидаги бурчини ҳамиша ҳалол ва фаол адо этишга интилиши табиий. Тиббиёт марказимиздаги тарғибот тадбирларини ана шу мақсадда изчил ташкиллаш ҳаракатида бўлишга одатланганмиз.