Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоятимизда жорий йил 1 ноябрдан 30 ноябргача ўтказиладиган “Обуна ойлиги”ни тизимда уюшқоқлик билан ташкиллаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов олиб борди.

Мамлакатимизда аҳоли бахту саодати йўлидаги эзгу ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Буни тиббиёт соҳасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам тасдиқлайди. "Соғ­лом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган улуғвор вазифалар изчил амалга оширилаётганлиги эътиборга моликдир. Юртдошларимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида йил бошидан бери беш марта тиббий-ижтимоий тадбирлар ўтказилди. Куни кеча эса "Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция муваффақиятли якунланди.

Вилоятимизда ҳам аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат даражасини янада кўтариш борасида астойдил ҳаракат қилинмоқда. Тиббиёт муассасалари ва иншоотларини бугунги кун талаблари асосида қайта қуриш ва реконструкция қилиш билан бирга уларни энг замонавий тиббиёт анжомлари ҳамда асбоб-ускуналари билан таъминлаш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу ўринда Жаҳон банкининг Халқ­аро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасидаги саъй-ҳаракатлар ижобий самаралар бераётир. Ушбу мақсадда 11 та туман тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларини жиҳозлаш ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш учун 11 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган.

Истиқлол йилларида давлатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган ҳаётбахш ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси мамлакат иқтисодиётининг чинакам таянчига айланди. Бугунги тадбиркор бундан чорак аср аввалги ҳамкасбидан тубдан фарқ қилади, унинг онгу тафаккури ўсган, давлат томонидан яратиб берилган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз бизнесини равон йўлга қўйиб олган.

дейди суҳбатдошимиз, ВССБ бошлиғининг оналик ва болаликни

муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова.

- Матлубахон, биз яхши биламизки, она-бола аслан эгизлиги учун ҳамиша бири-бирисиз яшолмайди. Онага бола азиз, болага эса она. Ҳар икки жоннинг саломатлиги, аввало, оиланинг, қолаверса жамиятнинг бахти, ҳаловатли бугуни, умидли эртасидир. Шу жиҳатдан қараганда, уларнинг тиббий муҳофазаси ҳамишалик ҳаётий эҳтиёж ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар алоҳида йўналишга айлантирилгани ана шу талабни қондиришга муҳим эътибор қаратилганидандир. 2016 йил "Соғлом она ва бола йили" деб белгилангани миллион-миллион оилаларнинг соғлигини таъминлашга қаратилган ғамхўрликларнинг изчил ва давомийлигига эришиш имконини бериб келмоқда. Шундай эмасми?