Гематология - қон яратувчи тизим бўлиб, унинг тузилиши, функциялари, касалликлари ва даволаш усулларини ўрганадиган фан. Организмда қон яратилиши, унинг бошқарилиши, қон яратиш жараёни касалликларининг диагностикаси ва даволаш усуллари, шунингдек донорлар қонидан тайёрланган замонавий дори моддалару препаратларни қамраб олади. Тиббиётда гематология тушунчаси - азалдан маълум бўлсада, у алоҳида тармоқ, бўлим сифатида асосан мустақиллик йилларида таркиб топди, шакл­ланди ва тараққиёт йўлига чиқиб олди.

Куз фаслининг иккинчи ойи ҳам ўтиб бормоқда. Ҳадемай аёзли кунлар бошланади. Айни пайтда қиш мавсумига қизғин тараддуд кўриляпти. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини куз-қиш ойларида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Бинобарин, иситиш қозонлари, муҳандислик тармоқларини, мавжуд бино ва иншоотларнинг том қисмларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланган.

Атмосферада озон қатламининг сийраклашуви қуёш радиациясини ерга келаётган оқимини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида биосфера ҳолати ва инсон саломатлиги ҳамда иқлим ўзгаришига жуда катта таъсир кўрсатади.

Наманган - вилоятнинг бош шаҳри. Бу ерда қарийб ярим миллион аҳоли яшайди. Уларнинг соғлигини сақлашдек ғоят муҳим ва ғоят шарафли вазифа оқ халатли тиббиётчилар зиммасида. Шаҳарда 3 та катталар, 1 та болалар шифохонаси, туғруқ комплекси, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 13 та оилавий поликлиника, силга қарши кураш, жисмоний тарбия диспансерлари, давлат санитария-эпидемиология назорат маркази иш олиб бормоқда. Бугун мамнуният билан таъкидлаш мумкинки, кўп сонли даволаш-профилактика муассасалари фаолиятида истиқлол даври ислоҳотлари шарофати билан беқиёс ўзгаришлар яққол намоёндир.

Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси йил сайин ривожланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида бирламчи тиббиёт муассасалари- қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникаларга энг сўнгги русумдаги янги технологияларни мужассамлаштирган асбоб-ускуналар "Саломатлик 1", "Саломатлик-2" лойиҳалари доирасида тақдим этилганлиги муҳим аҳамият касб этди.