Вилоятимизда ҳам тиббий ижтимоий тадбир доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган. Кўп тармоқли марказий поликлиника, 21 та қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари ва патронаж ҳамшираларининг аҳоли хонадонларидаги тиббий хизмати янада фаоллашди.

1 ДЕКАБРЬ - БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Маълумки, ОИТС касаллиги бутун дунё аҳолисини ғоят ташвишга солиб келаётган ва ўз ечимини топиши зарур бўлган долзарб муаммолардан саналанади. Чунки бу касаллик инсонга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказади.

3 ДЕКАБРЬ - ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига яратилаётган имконият ва шароитлардан бугун барча мамнун. Бунинг ёрқин мисолини вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш маркази мисолида кўриш мумкин. Замонавий қиёфа касб этган ушбу тиббиёт муассасаси биноси бутунлай янгитдан қуриб битказилди. 50 ўринга мўлжалланган мазкур масканда йилига кўплаб ногиронлар саломатликларини тиклаш шарафига муяссар бўлишмоқда.

Халқаро диабетга қарши кураш кунига бағишланган тадбир вилоят эндокринология диспансерида даво топаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари, ҳомий ташкилотлар вакиллари учун унутилмас тантанага айланди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида ҳам мамлакатимизда бошланган "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" тадбирлари доирасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.