"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш каби ғоят муҳим чора-тадбирлар мажмуи қамраб олинган. Барча жойдагидек, вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизимида ҳам мазкур ҳужжатнинг тиббиётчиларга тааллуқли бандларида қайд этилган вазифалар ижроси изчиллиги таъминлаб борилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова шу ҳақда гапириб берди.

"Соғлом она ва бола йили" Косонсой туманидаги Ваҳобовлар хонадонига бир олам шодлик олиб келди. Боиси, хонадон соҳибаси 21 ёшли Райҳона Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида эгизаклари Ҳасан ва Ҳусанларни соғ-омон дунёга келтирди. Фарзандларини бағрига босган аёлнинг қўшалоқ бахти чинакамига кулди.

Май - вилоятимизда "Онкология касалликлари профилактикаси, уларни эрта аниқлаш ва скрининги ойлиги" деб эълон қилинган. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур тиббий тадбир давомида саломатлик пос­бонлари томонидан кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Наманган туманида тиббиёт ходимлари ўртасида веломарафон ўтказилди.

Вилоятимизда 5 - 7 май кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ана шу шиор остида ёшлар фестивали ўтказилди. Мазкур анжумандан мақсад ёшларни мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ва шукроналик туйғусини шакллантириш, ёшларни "оммавий маданият"нинг салбий таъсирларидан асраш, уларни халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Фестиваль кунлари ўндан ортиқ лойиҳалар асосида оммавий-маданий тадбирлар ташкил этилди. "Биз - соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" акция­си шулар жумласидандир.