Бугунги кунда Ўзбе­кис­тон Республикаси Президентининг 2014 йил 29 майдаги "Жаҳон Банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш (Саломатилик-3) лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2182-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида болалар соғлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган стационар хизматини ошириш бўйича вилоятимизда "Болаларга стационар ёрдами кўрсатиш" мавзусида ўқув семинари давом этмоқда.

Тил - миллатнинг ўзлигини кўрсатувчи, ўзга халқлар билан алоқа боғловчи ғоят муҳим восита. Адабиёт эса миллат ҳаётининг, унинг кечаси, бугуни ва эртасининг ёрқин ойнаси ҳисобланади. Демак, тил ва адабиётга эътиборнинг юксаклиги - миллат маънавиятининг юксаклигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз мус­тақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 30 майдан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида акция бошланди. Мамлакатимизнинг ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олим-шифокорлари иштирокида саломатлик кунлари ўтказилмоқда.

28 май куни вилоятимиз тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинарлар ташкилланди.

Субҳи сабо майин еллари ила баҳор фаслининг сўнгги ойи тонгида дилларга сархушлик олиб киради. Кечаги ишидан кўнгли тўлган, бироз ўйчанликка йўғрилган қалбига қулоқ тутиб ўзи билан ўзи хаёлан суҳбат қуриб келаётган Гулбаҳор "Чортоқ" болалар сиҳатгоҳига қандай етиб келганини сезмай қолди.