Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида соҳа фаолиятини янада яхшилаш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бироқ "шоли ичида курмаклар" ҳам бўлганидек, аҳолини ранжитаётган салбий ҳолатлар ҳамон учраб турибди. Уларга қарши муросасизлик билан курашишга бор имкониятлар сафарбар этилиб, таъсир чоралари кучайтирилмоқда.

ШАҲАР ШИФОКОРЛАРИГА БОШ БЎЛИБ...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 ноябрдаги "2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда амбулатор поликлиника муассасалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий санитария ёрдами сифатини такомиллаштириш, жумладан жойларда туғиш ёшидаги аёлларнинг репродуктив саломатлигини янада яхшилаш, оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш мақсадида ташкил қилинган "Соғлом аёл ойлиги" тадбирлари вилоятимизда ҳам қизғин давом этмоқда.

НАМАНГАНДА ВОДИЙ БОЛАЛАР ХИРУРГЛАРИНИНГ АНЖУМАНИ

Бугун тиббиётнинг ҳар бир соҳасида ривожланиш сари дадил қадамлар ташланмоқда. Айниқса, ихтисослашган мутахассислар ўз малакаларини муттасил ошириб боришмоқда. Бу борада жарроҳлар жуда пешқадам бўлишаётир десак ҳам муболаға эмас. Масалан, Фар­ғона водийсида болалар хирурглари, анестезиолог-реаниматологлари жамияти фаол фаолият юритяпти.

Ёҳуд хотин-қизлардаги камқонлик ташвишида туғилган ўйлар

Биз яхши биламизки, ҳамма нарсани унинг моддий асоси ҳал этади. Шу жиҳатдан қараганда, мамлакатимиз халқининг истиқлолдан олдинги турмуши билан бугунги ҳолати таққосланганида ҳеч муболағасиз ер билан осмонча фарқ борлиги аён бўлади. Ҳозир қишлоқ хонадонларидан иқтисодий танглик чекинди. Чунки, мус­тақиллик йилларидаги ислоҳотлар инсон манфаатларини кўзлагани учун каттаю кичик аҳолининг яшаш шароитию, истеъмол даражаси кескин юксалди. Фаровонлик илгариги пайтдагидек қоғозда ва оғизда эмас, амалда таъминланмоқда.