Вилоятимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Косонсой туманидаги Қўқимбой қишлоғида реконструкциядан чиқарилган муҳташам бинога 6-оилавий поликлиника жамоаси кўчиб ўтди.

Чортоқ туманининг Янгиқўрғон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Кўшан кун сайин обод бўлиб бормоқда. Яқинда бу ерда фойдаланишга топширилган оилавий поликлиника биноси қишлоқ чиройига бағоят чирой қўшибгина қолмасдан, бирламчи тизим салоҳиятини янги поғонага кўтариш имконини яратди.

Вилоятимизда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига тиббиёт муассасалари биноларини қайта таъмирлаш ва замонавий талаблар асосида шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам муайян ютуқларга эришилмоқда. Куни кеча Мингбулоқ туманидаги Қолғандарё қишлоғида фойдаланишга топширилган 9-оилавий поликлиника биноси фикримиз далилидир.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Маълумки, жорий йил 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қиладиган 21 та масала, шу жумладан 14 та қонун кўриб чиқилди.