Фарзанд оила қувончи. Унинг соғлом туғилиши ва баркамол улғайиши ҳар бир ота-она учун чексиз бахт. Бола ногирон ёки нуқсон билан туғилса, оила учун катта ташвиш. Бунинг олдини олиш мумкинмиди? Мумкин, албатта. Бироқ уни вақтида англаб етилмайди.

Эчки сути таркибида калций, фосфор, кобалт, темир, В1, В2 ва С витаминлари табиий яхши ҳазм бўладиган шаклда мавжуд. Унда болаларда аллергияни қўзғатадиган сигир сутидагидек казеин моддаси йўқ. Шу сабабли аллергияси бўлган инсонлар қўрқмасдан истеъмол қилишлари мумкин.

Қутуриш - ҳайвонлар орқали одамга юқиб, асаб тизимининг зарарланиши оқибатида жуда оғир клиник белгилар билан кечадиган ўта хавфли юқумли касаллик. Қўзғатувчи вируси одам организмига ҳайвон тишлаганда ёки сўлаги билан ифлослаганда шикастланган тери, кўз, оғиз шиллиқ қаватлари орқали тушади. Асаб толаси марказий асаб тизимига, яъни бош мияга қараб юради. Вирус бош мияда кўпаяди ва организмда касаллик белгилари келтириб чиқаради. Касаллик қўзғатувчи вируслар организмга тушган вақтдан токи касаллик белгиси пайдо бўлгунга қадар ўтган вақт яширин даври дейилади. Бу фурсатнинг узоқ ёки қисқа бўлиши организмни қайси жойини тишланганлиги ва терини шикастланган жойига сўлак билан тушган вируснинг миқдорига боғлиқ бўлиб, 20 кундан 1 йилгача давом этиши мумкин. Одамда қутуриш касаллигининг аломатлари ўзига хос бўлади, шунинг учун аниқлаш унча қийин эмас.

Бруцеллёз - сурункали давом этадиган, кейин эса инсон организмида оғир асоратлар қолдирадиган юқумли касаллик ҳисобланади. Юнон файласуфи Гиппократ ҳам ўз асарларида бу касаллик тўғрисида "тўлқинсимон иситма" номи билан ёзиб қолдирган. Ўтмишда касаллик қўл-оёқ бўғимлари, суяк ва мускулларнинг узоқ муддат давомида оғришини ҳисобга олиб халқ орасида "қораоқсоқ" деб юритилган.

Овқатдан заҳарланиш- ўткир, жуда тез ривожланувчи касаллик. Уни потаген бактериялар келтириб чиқаради. Бу бактериялар асосан озиқ-овқатларда учраб, ўзидан экзотоксин ҳосил қилади. Организмга тушгандан сўнг ошқозон-ичак трактининг бузилиши (гастрит ва гастроэнтерит) ҳамда сув-туз мувозанатининг бузилишига олиб келади.