У эрта тонгда уйидан ишига шошилади, беморлари кутиб қолишини истамайди, сўнгги бемор аҳволидан хабардор бўлгач оиласи бағрига ошиқади. "Иш вақтим тугади" деган жумла унинг луғатида йўқ. Ҳеч кимни малол олмайди, пешонаси тиришмайди. Беморларнинг кайфияти, саломатлиги яхши бўлса, қувонади, оғриса, дардига шерик бўлиб, даво излайди. Кекса отахону онахонлар - беморларининг ҳолидан хабар олишдан чарчамайди. Хурсанд бўлишса, кўнгли ёришади.

Мингбулоқ туманида "103"га қўнғироқ қилинса, худди шундай жавобга монанд иш юритишаётганининг шоҳиди бўлишади. Бу ерда хаста ҳолларнинг тиббий ёрдамга эҳтиёжини ўз вақтида қондиришга имкон қадар эришилмоқда. Чунки, соҳада ҳали муаммолар борлигига қарамай, шароитдан келиб чиқиб, врач ва ҳамширалар ҳар бир чақирувга илдам етиб бориш, беморларнинг уйида дастлабки тиббий муолажани ўтказиш, зарурати бўлса, шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизиш учун олиб қайтиш чора-тадбирларини кўришмоқда.

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси

Давлат байроғи қабул қилинган кун

Ҳар бир давлатнинг ўзига хос рамзлари бўлади. Улар байроқ, герб ва мадҳиядир. Ўзбекистон байроғини янгилаш ҳаракатлари Истиқлол арафасида бошланган эди. Бу 1991 йил 18 ноябрда Мустақил Ўзбекистон байроғини қабул қилиш билан якун топди. Яъни Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 2-моддасида белгиланганидай: "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Республика давлат суверенитетининг рамзидир". 3-моддада таъкидланганидай: "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларига сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади". Жаҳоннинг энг нуфузли спорт мусобақаларида ҳамюртларимиз ғолиблик супасига чиқишар экан, ўз байроғимизни ўпиб, юқори кўтариб, мағрур ҳилпиратиб, беҳад фахр туядилар. Шу Ватаннинг шону шуҳратини оламга ёядилар. Барчамиз бундай ҳаяжонли лаҳзаларнинг телевизор орқали кўп бор кўрганмиз.

Муқаддам опага дард ёмон ёпишди, оёғидан қаттиқ олди, бўғимларидаги оғриқ қадам бостирмасди. Эшитган одамнинг жони ачийди. Раҳматилла ака Каримовдан ҳол сўрадим:

Изланувчан, ташаббускор, фидойи... Вилоятимиз ўрта тиббиёт ходимлари орасида ана шундай фазилатлари билан ҳамкасбларига намуна бўлаётганлар талайгина. Норинлик саломатлик посбони Дурдона Шералиева ҳам шулар жумласидандир.