Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасида Президент Ислом Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва барча туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоятдаги ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

"Рамз" тантаналар мажмуасида поплик тиббиёт ходимларининг касб байрами тантанали нишонланди.

Истиқлол йилларида муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самараси ўлароқ ҳаётимиз янада фаровонлашмоқда. Айниқса, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эътиборга моликдир. Бинобарин соғлиқни сақлаш тизимида кечаётган янгиланишлар жаҳон миқёсида ҳам эътироф этилаётганлиги қалбларни ғурурга тўлдиради. Тизимнинг қай бир йўналишига қараманг, беқиёс юксалишларга гувоҳ бўласиз. Тиббиёт муассасалари моддий-техник имкониятлари ривожлантирилмоқда. Шифокорлик касбининг нуфузи кўтарилди. Сидқидилдан хизмат қилаётган соҳа фидоийлари доимо қадрланмоқда.

Кейинги йилларда юртдошларимиз нега одам савдоси домига тушиб қолмоқдалар? Олиб борилган кузатишлар шуни кўрсатадики, фуқароларимизнинг ушбу жиноят қурбонига айланишига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

Қутуриш-инсон ҳаётига чанг солиши мумкин бўлган ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади. Уни бош ва орқа мия ҳужайраларини кемирадиган вируслар юзага келтиради. Асосий манбаи шу касалликка чалинган ҳайвонлар ҳисобланади. Сўлаги орқали юқади.