Тадбирда туман ҳокими Б. Раҳмонов қатнашиб, тиббиёт ходимларини табриклади. Туман иқтисодиёти ривожига қўшаётган ҳиссаларини эътироф этиб, мукофотлар топшираркан, уларга ҳокимлик номидан миннатдорчилик изҳор этди.

Шундан сўнг меҳнат фахрийларидан И. Фахриддинов, "Шифокор ва ҳаёт" газетаси мухбири Р. Мамадалиев, врачлардан М. Эргашева, И. Хўжаназаров, вилоят эндокринология диспансери бўлим мудири Ў. Икромовлар ҳам эзгу тилаклар билдиришди.

Илғор ва фаол тиббиёт ходимларига бирлашма маъмурияти, касаба уюшма кўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

(Ўз мухбиримиз).

 

ШИФОКОРЛАР ШАРАФЛАНДИ

Мингбулоқ тумани соғлиқни сақлаш ходимлари ҳам қутлуғ шодиёнани муносиб ютуқлар билан кутиб олдилар.

Касб байрамлари арафасида аҳоли соғ­лиғини муҳофаза қилишда ибрат кўрсатаётган, фаолияти даврида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ тиббиётчилар Жомашўй шаҳарчасидаги "Нодир" тантаналар мажмуасида тўкин дастурхон атрофида шарафланди.

Анжуманни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Йўлчибой Юлдашев очар экан, истиқлол йилларида тиббиётда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мус­таҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади.

Шодиёнада вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов иштирок этиб, шифокорларни қутлуғ айёми билан муборакбод этди.

Илғорларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали вазиятда топширилди.

Манзура ЭРГАШЕВА.