- Одамларимиз содда ва ишонувчан;

- Тез вақт ичида моддий муаммоларни ҳал этиш илинжи;

- Енгил иш топиш орзусида;

- Ҳуқуқий билимларга эга бўлмаслик;

- Айрим нопок ҳамюртларимизнинг ғайриинсоний ва ғайриқонуний ҳаракатлар орқали даромад топишга интилиши;

- Жиноятдан жабрланганларнинг дунёқараши торлиги, саёзлиги;

- Аҳоли ўртасида етарли даражада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилмаслиги.

Республика саломатлик ва статистика институти, унинг ҳудудий филиаллари, туман ва шаҳарлардаги Саломатлик марказлари, даволаш-профилактика муассасалари тиббий ходимлари ҳамкорлигида 2015 йилда кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

"Ишонч телефонлари" орқали аҳоли ўзи учун керакли бўлган маълумотлардан хабардор бўлмоқда. Булардан ташқари "Фирибгарнинг тузоғига илинманг", "Боши берк кўчага кириб қолманг", "Одам савдосидан эҳтиёт бўлинг" каби мавзуларда буклет ва плакатлар, тарқатма материаллар тайёрланиб, аҳолига тарқатилиб келинмоқда.

Хорижий давлатларга бориб, оғир мусибатларни бошидан ўтказиб қайтаётган инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил ноябрь ойидаги қарори билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қошида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реаблитация маркази очилди. Марказда одам савдосидан жабр кўрганларни соғлом ҳаёт тарзига қайтариш борасида психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Одам савдоси жабрдийдасига айланмаслик учун ҳар биримиз, аввало, яқинларимизни, қолаверса, барча-барчани унинг хавфидан огоҳлаб туришимиз зарур.

А. АЛИХОНОВ,

РС ва ТСИ НВФ бўлим мудири.